26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес-форумида

Жанубий Қозоғистон вилоятида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес-форуми ўтказилди. Шунингдек, форумда илк бор Ишбилармонлар Кенгашининг дастлабки учрашуви ташкил этилди.

Анжуманда икки давлат элчилари Ерик Ўтембаев ва Саидикром Ниёзхўжаев, ҚР Сармоялар ва тараққиёт вице-вазири Қайирбек Ўскенбаев, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг ўринбосари Соҳиб Соифназаров, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев, Ўзбекистондаги савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ва икки элнинг 400дан зиёд тадбиркорлари иштирок этишди.

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ушбу учрашув қардош элларнинг савдо-иқтисод соҳасидаги тотувлигини кучайтиришга имкон беришини таъкидлади. 

– Қозоғистон ва Ўзбекистон – ўз мустақилликларини  мустаҳкамлаб, келажакка шахдам қадам ташлаб келаётган мамлакатлар. Ўтган йилларда икки томоннинг дипломатик алоқалари ўзаро ишончга асосланиб, ривожланди. Бу йўналишдаги ишлар ҳозирги кунда янада жадаллашиб, давр талаби даражасида давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги асосий стратегик ҳамкорларидан бири. Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама ташқи савдо айланмаси 30 фоизга ортиб, 2 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Икки давлат раҳбарлари эса жорий йилги савдо айланмасини 3 млрд. долларга етказишни, 2020 йилгача эса 5 млрд. АҚШ долларига етказишни топширди. Шу сабабли, ҳозирги кунда икки элнинг тадбиркорларига қўллов кўрсатишга тайёрмиз. Ушбу тадбирлар белгиланган вазифаларни амалга оширишда самара бериши аниқ, – деди вилоят ҳокими.

ЖҚВ Тадбиркорлар палатасининг ташаббуси билан ўтказилган форум давомида томонлар қўшма бизнес-лойиҳалар ва сармоявий таклифлар, экспорт ва импорт орқали учинчи мамлакатларга кириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шерзод Усмонов, “Дентафиль плюс” фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари:

– Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини  ишлаб чиқарувчи корхоналаримиз бор. Энди бундай корхонани Қозоғистон билан ҳамкорликда очмоқчимиз.  Чунки, жорий йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинди. Бу эса ўз навбатида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, янги бизнес йўлларини ривожлантиришда бизга катта имконият беради.   

Мазкур форумнинг асосий ғояларидан бири маҳсулотларни жаҳондаги энг йирик бозорларга, шу жумладан, Хитой ва ЕИИга биргаликда олиб чиқишдан иборат эканини айтган ЖҚВ Тадбиркорлар палатаси директори Асқар Абубакиров минтақавий ҳамдўстлик форумини мунтазам ўтказиб туриш таклифини маълум қилди. Ушбу таклифни Ўзбекистон томон ҳам якдиллик билан қўллаб-қувватлади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда ЖҚВда ўзбек капитали билан сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Масалан, ўтган йили “Бадам” индустриявий ҳудудида газ плиталарини ишлаб чиқарадиган цех очилди. Бундан ташқари, Шимкентдаги индустриявий минтақада сармоя миқдори 8,6 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган битум заводи қурилмоқда.

Жанубий Қозоғистонда бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун умумий майдони 959 гектарни ташкил этадиган 11та индустриявий минтақа, шунингдек, “Оңтүстік” махсус иқтисодий ҳамда Транспорт-логистика минтақалари мавжуд.

Бизнес-форум давомида икки эл тадбиркорлари иштирокида В2В шаклида шартномалар тузилиб, қатор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.  Иштирокчилар ўзаро иш-ҳаракатлар яқин келажакда натижасини беришига ишонч билдиришди.

Форум иштирокчилари маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар тавсия этган маҳсулотлар кўргазмасини томоша қилишди.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-05-24, 11:54 159
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.