26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Соғлом инсон – юрт таянчи

Давлат раҳбари «Challenge Сен бошқа!» республика спорт ташаббусини қўллаб, Президентнинг «YouTube»даги расмий каналида қозоғистонликларга видеомурожаат эълон қилди, дея хабар беради ҚазАқпарат.

Ташаббуснинг мақсади – жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш.

Акция доирасида мамлакатдаги спорт, маданият ва ОАВ соҳаларининг таниқли вакиллари иштирокида очиқ машғулотлар ўтказиш режаланган. 

– Ҳурматли юртдошлар, спорт билан шуғулланиш жисмоний куч ва соғликни мустаҳкамлабгина қолмасдан, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, руҳий комилликка эришишга ҳам ёрдам бериб, иродани мустаҳкамлайди, ёшларда ўз куч ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаб, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини шакллантиради, – деди Элбоши. – Шунинг учун давлатимиз ёш авлодни тарбиялашда ана шу жиҳатларга жиддий эътибор қаратмоқда. Шундагина эртанги кунимиз эгалари порлоқ ва нурли келажак бунёдкорига айланишади.

...Унутмангки, инсоннинг 90 фоизини саломатлик ташкил қилади. Ҳеч қандай бойлик, ҳукмронлик бахтнинг ўрнини боса олмайди. Соғлом инсон – ҳамиша бахтиёр инсондир. Мен бир умр спорт билан шуғулландим, ўз соғлигимни назорат қилиб бораман. Бошқача йўл тута олмайман, сизларга ҳам шуни маслаҳат бераман. Соғ танда соғлом ақл бўлишини истасангиз – спорт билан шуғулланиш керак. Буни, яхшиси, ёшликдан бошлаган маъқул.  

2018-05-24, 11:58 682
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.