26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Устоз – отангдек улуғ

Қарноқдаги М. Қошғарий номли мактабнинг 100 йиллигига бағишланади

 

Жорий йил октябрь ойида 2000 йилдан зиёд тарихга эга Қарноқ қишлоғидаги маърифат маскани (собиқ Карл Маркс), бугунги М. Қошғарий номли мактаб бир асрлик шодиёнасини устозу шогирдлари даврасида нишонлайди. «Жанубий Қозоғистон» газетасининг Кентов шаҳрига белгиланган режаси бор. Унинг бажарилишига 100 нусхалик улуш билан баракали ҳисса қўшаётган «Ясси-несие» ЖШС раҳбари, М. Қошғарий номли мактабни 1974 йили тамомлаган Каримжон Ғайбишевнинг таҳририятга устози Ғафур Азизов, унинг оиласи ҳақидаги мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳурматли устозимиз Ғафур ака Азизов 1964 йилдан бошлаб Қарноқдаги Карл Маркс номли мактабда бошланғич синфларга, кейинчалик юқори синфларга химия, биологиядан дарс бериб, 1986 йили нафақага чиқди. Умр йўлдоши Сарвинисо Мухторова Қарноқдаги касалхонада 30 йил ҳамшира бўлиб ишлаган. Уларнинг оила қурганларига 70 йил тўлмоқда. Қаноат, борига шукур, йўғига сабрга асосланган мустаҳкам оиланинг ибратли ҳаёт йўли ёшларга намуна. Улар 7 фарзанд, 23 невара, 46 эвара кўришган. Тўнғич фарзандлари Баҳодир халқаро миқёсдаги таниқли, эл эъзозидаги шифокор -кардиолог, унинг умр йўлдоши Саноат болалар шифокори, Бахтиёр математика фани ўқитувчиси, умр йўлдоши Тамара кутубхона ходимаси, Шокир ва умр йўлдоши Мавлуда тижорат соҳасида меҳнат қилишади. Кенжа ўғли Нормат муҳандис, умр йўлдоши Саида шифокор, қизлари Мунаввар шифокор-стоматолог, Мадина ҳамшира, Элмира – педагог.

Устоз 1926 йили Қарноқ қишлоғида Азиз ака ҳамда Тожинисо ая хонадонида деҳқон оиласида туғилди. Оилада Бобур, Йўлдош исмли укалари бўлган. Отаси урушга сафарбар қилиниб, Ватан учун жонини фидо этди. Қишлоқда уруш йиллари учта колхоз мавжуд эди. Ғафур ака Тельман номли колхозда меҳнат қилди. 1941-1944 йиллари кечаю кундуз ишлаб, фронтни зарур анжомлар билан таъминлашга ҳисса қўшди. 1944 йили ўқишни давом эттириб, Наманган педагогика институтининг химия - биология факультетига ҳужжатларини топширди. Олий маълумот олгач, шу вилоятнинг Уйчи туманида ишлади. 1953 йил кўкламида Наманган тиббиёт техникумини тамомлаган Сарвинисо Мухторова билан оила қурди. 1954 йили Қарноқ қишлоғига кўчиб келди. Дастлаб, “Коммуна” ўрта мактабида химия-биология фанларидан дарс берди. 

23 неварасидан 18 нафари олий маълумотли, ўн нафари шифокор. Ҳукуматимизнинг қарори билан самарали меҳнати учун мукофотлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Умр йўлдоши «Алтын алқа» кўкрак нишони соҳибаси. Бугунги кунда фахрий устоз невара, эваралар даврасида кексалик гаштини сурмоқда. Жорий йил куз фаслига белгиланган қадрдон мактабимизнинг 100 йиллик тўйининг қадрли меҳмонларидан бири, шубҳасиз, Ғафур ака, унинг умр йўлдоши Сарвинисо ая, фарзандлари бўлишади. Биз, шогирдлари, ҳаётимизда эришган ҳар бир ютуқ замирида юқорида номи зикр этилган устоз билан бирга Шоммат Айметов, Анвар Мирзаҳмедов, Акром Аҳмедов каби ўнлаб заҳматкаш устозларимизнинг игна билан қудуқ қазишдек оғир меҳнатини доимо ёдда тутамиз. Алишер Навоийдан бошлаб барча олим, фозил инсонлар устоз ҳақида улуғ сўзларини баён этишган. “Устоз - отангдек улуғ”. Бу калимада олам-олам маъно мужассам.

Устозларга эҳтиром билан мактабни 1974 йили тамомлаган 10 - «В» синф ўқувчилари номидан Каримжон ҒАЙБИШЕВ, 2018-05-25, 19:34 170
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.