26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактабим – фахрим!

1993 йилги битирувчилардан туҳфа

Биз Қарноқ қишлоғидаги (собиқ Карл Маркс) Маҳмуд Қошғарий номли мактабни 1993 йили тамомлаб мустақил ҳаётга қадам қўйдик. Дилором Орзуметова, Ғайбулла Сайдуллаев, Замира Ҳабибова, Қундуз Шарипова, Маҳмуда Жўраева, Сарви Аҳмедова, Ғофир Низомов каби заҳматкаш устозларимиздан олган билим, сабоқ ва ўгитларни ҳаётда қўллаб кам бўлмадик. Қандай ютуққа, зафарга эришган бўлсак замирида мактаб аталмиш муқаддас маскан, улуғ устозларимиз хизматини ёдда тутдик. 

Жорий йили мактабимиз бир асрлик шодиёна юбилейини нишонлашга ҳозирлик кўрмоқда. Биз Дилмурод Ҳакимов, Ҳакимжон Исаев, Санжар Ёқубов, Элмурод Фозилов, Мақсад Абдурасулов, Максим Абжамиев, Шерзод Абдужабборов каби ўнлаб собиқ битирувчилар ирмоқлар бирлашса дарё бўлур, қабилида ҳашар йўли билан қадрдон мактабимизга, бугунги ўқувчилар саломатлиги учун футбол ўйингоҳини қуриб, фойдаланишга топширдик. Умумий майдони 450 квадрат метрни ташкил этувчи, зарур анжомлар билан жиҳозланган ўйингоҳ атрофи баланд симтўр билан қуршалган, майдонга махсус қум тўшалган. Ҳимматларнинг энг олийси толиби илмга кўрсатилгани экан. Шу боис ҳимматли битирувчилар сафи кенгайиб ишчан ташкилотчи Артур Асоев раҳбарлик қилаётган Маҳмуд Қошғарий номли мактабимиз муҳташам, обод, кўркам ҳамда пешқадам илм даргоҳи сифатида танилаверишига ишончимиз комил. 

Бекзод ҲАБИБОВ, тадбиркор, "Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси" унвони соҳиби, 2018-05-25, 19:39 521
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.