26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устозлар беллашганда...

Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгланиш” дастурий мақоласи доирасида Сайрам тумани ҳокимлиги ва “Спорт жұлдыздары” республика журнали таҳририяти ҳамкорликда Оқсувкентдаги “Қайрат” уйингоҳида устозлар ўртасида биринчи ёзги республика спартакиадасини ўтказди.

Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган юздан ортиқ педагоглар ҳузурида сўз олган туман ҳокими Б. Мамаев, ҚРда хизмат кўрсатган спорт устаси М. Сапарбаев, “Спорт жұлдыздары” журнали бош муҳаррири М. Тасқалиевлар муаллимлар ўртасида бундай спартакиада илк бор уюштирилаётганини тилга олиб, барча иштирокчиларга омад тилашди.

Тадбир аввалида Бош муҳаррир туман ҳокими ҳамда бошқа бир гуруҳ спорт жонкуярларини "Мустақилликка қўшган ҳиссаси учун" медали билан тақдирлади.

Атиров, Ақтўбе, Қизилўрда, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Алмати ва бошқа вилоятлардан келган қатнашчилар спортнинг бешта тури бўйича ўзаро куч синашдилар. Қизғин ўтган беллашувлардан сўнг ғолиблар аниқланди. Сайрамликлар шижоати таҳсинга лойиқ. Чунончи, 50-59 ёшдагилар ўртасидаги беллашувда М. Махажанов номли мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Қ. Қарибаев биринчи ўринни эгалласа, 20-29 ёшдаги муаллимлар беллашувида Т. Рустамов номли гимназия мактаби ўқитувчиси Акбар Мавлонбеков иккинчи ўринга лойиқ топилди. Д. Қўнаев номли коллежнинг бошланғич ҳарбий таълим фани ўқитувчиси Бахтиёр Шерназаров эса 30-39 ёшдагилар беллашувида учинчи бўлди. 

Булардан ташқари стол теннисида Т. Рустамов номли гимназия мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси Т. Холниёзов биринчи ўринга муносиб, деб топилди. 

Бир сўз билан айтганда, бу сингари беллашувлар педагогларнинг спортга ихлосини янада ошириб, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиши, шубҳасиз.

И. КАРИМОВ, 2018-05-25, 19:43 951
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.