26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қиз бола одоби билан гўзал

«Қизга қирқ уйдан тақиқ», деб бежиз айтилмаган. Айниқса, қиз бола тарбияси алоҳида диққат-эътибор талаб этади. Қиз болани рисоладагидек тарбиялаш учун онанинг ўзи тўғри тарбия кўрган бўлиши лозим. Қизларимиз ҳозиржавоб, лекин айримлари катталар дилини оғритадиган гапларни оддий гапдек бемалол айтаверади. Бунга сабаб нима? Ҳозирги пайтда ота-онанинг эмас, болаларнинг айтгани бўляпти, бу сир эмас. Фарзандларимиз айтганларини ота-оналар ортиғи билан бажаришяпти. Натижада улар арзанда бўлиб улғайишмоқда. Ҳаётнинг аччиқ-чуччукларига, муштларига, тўсиқларига чидай олмай, ёш оилалар бузилиб, тирик етимлар сони кундан-кунга ортмоқда. 

Бунинг олдини олиш учун оналар қизларини турмушга пухта тайёрлаши, яъни рўзғор илмини, пазандаликни, расм-русумларимизни, урф-одатларимизни ўргатишлари лозим. Шу билан бирга сабр-қаноатли қилиб тарбиялашлари керак. Бизнинг пайтимизда аразлаб келган қизлар қўшнига кўринишга ор қиларди, кўрмасин дерди. Ҳозир эса турмуши бузилган қизлар эртасигаёқ бемалол сайр қилиб юрадилар. Қани қизларимизда уят, андиша? Ажралишларининг асосий сабаби, қайнонаси ёмон эмиш. Мен ёшларга шундай савол қўйгим келади. Кўнглингиз бировдан озор еса, уйингиз нотинч бўлса, бўғилиб тутақишдан, ажрашишдан аввал шу ишларга ўзим сабабчи эмасманми, деб бир карра ўйладингизми? Вақти келиб, сиз ҳам қайнона бўласиз. «Она бўлмай, онанинг қадрини, кайнона бўлмай қайнонанинг қадрини билмайсиз», деган гап бор. 

Тўй-маъракаларга борсак, қайноналарнинг келиним яхши бор, яхши келни билмайди», деб нолиганини эшитиб қоламиз. Қизларимиз етук, ақли расо. Ана шу сўзларни айтишни жудаям яхши билади, лекин тили айланмайди. Ўз ҳақини ажратишда тили бийрон бўлиб кетади. Билмайдики, бу келажакда келинидан ортиғи билан қайтишини. 

Қиз ва келинларнинг энг яхшиси онаси ёки қайнонаси жаҳли чиқиб гапирганида сукут сақлагани. Бир оздан кейин онаси ёки қайнонаси жаҳлдан тушади, олам гулистон. 

Энг бахтли инсон вужуди сабрга тўлган инсондир. Келинларимиз, ҳаттоки қизларимиз катталарни муҳокама қилишади. Бировни ғийбат қилишдан аввал, унинг босган йўлларини босиб ўтинг, у қоқилган тошларда сиз ҳам қоқилинг, у чеккан азобларни сиз ҳам ҳис этиб кўринг ва шундан кейингина муҳокама қилинг.

Қизларим, келинлик остонасида турибсиз. Чидамли, сабр-қаноатли, ширин сўзли, одобли, тилингизга эҳтиёткор бўлинг. Чунки Расулуллоҳ «Одамларнинг юзлари билан дўзахга ташланишига фақат тиллари сабаб бўлади», деганлар. Бирор ножўя сўз айтсангиз ёки ножўя иш қилсангиз, дарров узр сўрашга одатланинг. Бу билан обрўйингиз тушиб қолмайди, аксинча, суюкли бўласиз. Қайнонангиз нима қилса ҳам, ортингиздан гапирса ҳам тўғри йўл тутинг. Вақти келиб қайнонангиз сизни ўз қизидай кўриб кетади. 

Эрингиздан ва унинг оила аъзоларидан меҳрингизни, яхшилигингизни, кўмагингизни аяманг. Уларнинг ҳурматини жойига қўйинг. Яқинлари билан муносабати мукаммал бўлишига кўмаклашинг. Гулмира Одилбек қизи айтганидек, «Қалингина ўрмонни бошлаб бериш учун биргина дарахт, ришталарни қайта боғлаш учун биргина кечирим, синиқ кўнгилларни шод қилиш учун биргина ширин сўз, нохушликларни бартараф этиш учун биргина табассум, аламзада қалбларни юмшатиш учун биргина узр, ўзаро муҳаббат уйғотиш учун биргина салом, юксак муваффақиятларга етаклаш учун биргина умид, минглаб кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун биргина сукут, жаннатга олиб кириш учун биргина яхшилик кифоядир, баъзида». 

Илоҳим қизларимиз ибо-ҳаёси билан борган жойида сингиб, бахтли келин бўлиб кетишсин.

Раҳбарой АБДУЛҲАМИДОВА, 92-сонли «Оқсув» умумий ўрта мактабининг ўқитувчиси. Қорабулоқ қишлоғи, 2018-05-25, 19:46 340
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.