26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
86 минг тонна карам экспортга чиқарилди

Элбоши кўрсатмалари ҳамда давлат дастур­­­­ла­­­­­­­­ри­­нинг бажарилиши би­­­­­­­­­лан танишиш мақсадида Са­­­­­­­­­риоғоч туманига борган ви­­­­лоят ҳокими учта деҳқон хў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жалиги, битта корхона фаолияти ва уй-жой қу­­­­­­­­рилиши билан танишиб қайтди.

Икки гектарда карам етиштираётган “Сундет ата” деҳқон хўжалиги фаолияти билан танишган минтақа раҳбари бугунги кунда вилоя­­­­­­тимиз деҳқонлари 112 минг тонна карам йиғиштириб олиб, унинг 86 минг тоннасини ташқи бозорларга чиқа­­­ришганини айтди.

Сўнг Ж. Туймебаев Жаскешу аҳоли манзилидаги иссиқхонада маҳсулот етиштирадиган “Роза” МЧБнинг фао­лияти билан танишди. Бирлашма раиси Жақсилиқ Дуйсебаевнинг айтишича, 1 гектар майдонда илғор технология туфайли ўтган йили 60 тонна ҳосил етиштирилган. Вилоятда иссиқхоналар майдони жами 1325 гектарга етиб, рес­­­публика улушининг 80 фоизини ташкил этди. Шундан 663 гектари, яъни 50 фоизи Сариоғоч туманида.

Сафар доирасида вилоят ҳокими Ақжар аҳоли манзилидаги “Агро Фуд Қазақстан” МЧБни оралади. 2016 йилда ўз ишини бошлаган бирлашма 250 гектар ерда интенсив боғ ўстириш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда 130 одамни иш билан таъминлаган лойиҳада томчилатиб суғориш усули қўлланилади. Бугунги кунгача гилос, ўрик, шафтоли, олма кўчатлари экилган. Биродарлик раҳбари Акмал Оллоёр ўғлининг айтишича, келажакда 60 тонна олма ҳосилини олиш мўлжалланаётган экан.

Бундай юқори кўрсаткичга эътибор қаратган минтақа раҳбари, келгусида интенсив боғларни кўпайтириб, мин­­­­тақамизга олма импор­тини камайтириш, экспорт даражасини ошириш мумкин­лигини айтди.

М. УСМОНОВА. С. ИСАМАТОВ тасвири, 2018-05-25, 19:58 785
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.