26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўрдабошида ноанъанавий тадбир ўтди

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида илк бор “Туғилган юртга таъзим!” мавзуидаги мактаб битирувчиларининг тантанали тадбири уч жузнинг бошини қўшган, шунингдек, туркийзабон уч давлат – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Президентлари учрашган  Ўрдабошида уюштирилди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида қатор масалалар муҳокама этилган учрашувга ҳам 25 йил тўлибди.

“Ўрдабоши” миллий тарихий-маданий қўриқхонасида, “Бирлик” монументи қошида ўтган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, вилоят маслаҳати депутатлари, фахрийлар, зиёлилар, ота-оналар, битирувчилар, жами мингдан зиёд киши қатнашди. 

– Бугунги тадбирнинг айнан Ўрдабошида ўтказилаётганида катта маъно мужассам. Ўрдабоши тоғи – қозоқ мамлакати танилган кезда ўрда (марказ) бўлган, Мустақиллик байроғи юксакларда ҳилпирай бошлаганида эса қадрли масканга айланган отамакон. Ўрдабоши тоғи – қозоқ эли бирлигининг рамзи, 1726 йили жунғорлар босқинчилиги даврида қозоқ халқини жипслаштириш мақсадида уч жуз бош қўшиб, юртни мудофаага чорлаган тарихий жой. Мана шу ерда турган ёшлар ота-боболаримиздан ўрнак олиб, ҳақиқий ватанпарварлар бўлиб етишишига ишонаман, – деди Ж. Туймебаев. 

Тадбирда мактабни аъло баҳоларга  битирган ва республика олимпиадаларида совриндор бўлган ўқувчиларга, шунингдек, 500 нафар битирувчига эсдалик совғалар топширилди, улар эса, ўз навбатида мактаб остонасини энди ҳатлайдиган болаларга “Алифбе” китобларини тақдим этишди. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-05-25, 20:02 746
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.