26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Театр нуфузи ортмоқда

Минск шаҳридаги Беларусь Давлат маданият ва санъат университетида «Маданият. Илм-фан. Ижод» мавзуида  Халқаро илмий-амалий  анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек дра­ма театрининг директори И. Ҳошимжонов иштирок этиб, мам­лакатимизда фаолият юри­таётган миллий театрлар, шу жумладан, ўзбек, уйғур, немис, корейс, рус ҳамда қозоқ театрлари ҳақида ахбо­рот бе­рар экан, уларнинг фаолияти  Қозоғистонда миллатлараро тотувлик ҳукм сура­ётганлигини кўрсатувчи мисол эканлигини таъкидлади. 

Шу аснода этнослараро бир­ликнинг асоси бўл­ган Қозоғистон халқи Ассам­блеяси томонидан олиб бори­лаётган ишларга ҳам ало­ҳида тўхталди. ҚХА Раиси Н. Назарбаевнинг  биринчи ўрин­босари бўлиб кўп йиллар давомида  беларусь йигити Атрушкеевич Павел  Николаевич фаолият юритгани  ҳақида айтди.

И. Ҳошимжонов эндигина 14 ёшга тўлган вилоят ўзбек драма  театрининг ютуқлари – бу ерда кўплаб  хорижлик драматурглар, шу жумладан Б. Брехт, Ю. Нил, Й. Ладо, Рей Бред Бери, Л. Со­ловьев­ларнинг асарлари саҳналаштирилганини таъкидлаб ўтди.  Маърузадан сўнг нотиққа Беларусь Республикаси Маданият вазири миннатдорчилик билдирди.

Вилоят ўзбек драма театри директори И. Ҳошимжонов ҳамда таълим фанлари доктори, профессор Н. Алметовлар томонидан  театрнинг кечаги ва бугунги ҳаёти ҳақида тайёрланган ахборот, мазкур жамоа тарихи, унинг бугунги  фаолияти ҳақидаги маълумотлар Халқаро анжуманнинг китобига киритиладиган бўлди. 

 

Муаттар ОЗОД., 2017-05-23, 11:57 266
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.