26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тасвирий санъатни ардоқлаб...

Ҳошурбой Низомов тоғ бағ­­­­­­­ридаги сўлимгина қиш­­­­лоқ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­да, сербулоқ, хушманзара кентда туғилиб ўсганлиги бо­ис­дир, тасвирий санъатни ҳамиша ардоқлаб, унга қал­бини бериб яшайди. 

Расм чизишга иштиёқ бо­­­­­­­­­лалигидаёқ пайдо бўлди. У 6-синфда ўқиб юрганида адабиёт ки­­тобидаги ўз­бек халқ эртаклари ва дос­­­­­­­­­­­­­­­­­тон­­­ларига асосланиб сурат­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лар чизишга қўл ура бош­­­­­­­­ла­­ди. Жум­ладан, “Уч оғайни ботирлар” эртагининг сура­­­­ти­­­­ни катак даф­­­­­­­тарнинг ик­­­ки варағига қалам би­­­­­­­­лан кўчириб ишлади ва кечаси билан лампа ёруғида чиз­­­­­ган илк асарини мак­­­­­табга олиб борганида синф­дош­­­­­­­­­­­­­­­лари унинг чизганига ишо­­­­­­­­­­­нишмади. 

Аммо, ҳаваскор рассом­­­нинг берин-кетин чизиб кел­ган расмлари, кейинчалик ботаника ўқи­­­­­­­­­­­­тувчисининг топшириғи билан чизилган жони­­­­­­­­ворларнинг суратлари тахтага илиб қўйилиб, кўр­­­газмали қурол сифатида қўлланила бошлади. 

У шу зайлда, яъни, мустақил равишда рассомчиликнинг сир-асрорларини ўрганиб борди, кечалари уйқу олдидан, албатта, сурат чизишни одат тусига айлантирди. Дастлабки, пайтларда қоғозга рангли қалам, гуашь, акварель, рангли тушлар билан чизарди. Кейинчалик, яъни 7-синфдан матога мойбўёқ билан чизиш усулини қўллана бошлади...

Ёзги таътил вақтида оиласи билан Қоратоғдаги фер­­­­мада юрганида ҳамқишлоғи, 5-синфни тугатган Ҳамза Мир­­­ҳайдаров билан учрашиб, санъатини у билан баҳам кўра бошлайди. 

Адабиёт ва санъатга иштиёқи баланд йигит мактабни тамомлагач, шу ерда кутубхоначи бўлиб қолди.  

Қайси муассасада ишламасин, бўш вақтини ва кечаларини ўзи севган, ардоқлаган касб – рассомчиликка бағишлаб, кўплаб асарлар яратди. Ўзининг севимли рассомлари Карл Брюллов, Рубенс, Александр Шилов, Тицан яратган тарихий асарларни синчиклаб ўрганди. Ижодхонасидаги К. Брюлловнинг “Помпейнинг сўнги куни” асаридан бошлаб, кўплаб рас­­­сомларнинг “Шер ови”, “Лайли ва Мажнун”, “Боғчасарой фаввораси”, “Номаълум аёл” ва бошқа суратларни рангли бўёқлар билан матога моҳирона тушириб қўйибди. Уни кўриб, рассомнинг санъатига таҳсин айтасан, киши. Москва, Ленинград шаҳарларида бўлганида, дунёнинг машҳур асарлари сақланаётган “Эрмитаж”, “Рус музейи”, “Третьяков галереяси”дан олиб қайтган таассуротлари ижодий ишига янада илҳом бахш этгани сезилади. Москва Халқаро Университетига сиртдан ўқишга киргани, гарчи оилавий шароит туфайли уни тамомлай олмаган бўлса ҳам, устози Криль Мордавиндан хат орқали маслаҳат-кенгашлар олиб турган йилларини эсга оларкан, Ҳошурбой аканинг ўқиш, илм ўрганишга бўлган ҳавас-иштиёқи ҳали-ҳануз сўнмаганлигига, аксинча, ўрганишдан чарчамаслигига яна бир карра амин бўлдик.

Ҳошурбой ака 2006 йилдан бери Эргаш Неъматуллаев номидаги “Кўкқиё илҳомлари” ижодий уюшмаси аъзоси. Мазкур уюшмага қишлоқ шоирлари, санъаткорлари билан бир қаторда рассомлари ҳам жамланишган. Биз учрашганимиз сайин унинг янги ижодини томоша қи­­­­лишга шошиб турамиз. Уй музейидаги ажойиб санъат асарлари билан бир қаторда, қишлоқнинг кўплаб хона­­­­­донларида унинг ижодига мансуб расмларни учратиш мумкин. Мўйқалам билан сирлашиб, табиатнинг гўзал манзаралари-ю, тарихнинг ранго-ранг саҳифаларини матога муҳрлаётган мусаввирдан келгусида Қоратоғнинг бағридаги сўлим гўшалар, булоқларга бой қишлоғимизнинг кўркам, хушманзара жойлари тасвирланган санъат намуналарини кутиб қоламиз.

Ҳошурбой ака турмуш ўртоғи Забирахон ая билан 3 ўғил ва 2 қизни тарбиялаб, вояга етказиб, 20 невара ва бир эвара кўриб, ширинтойларининг суюкли бувасига айланган.

Майсара САФАРОВА, 2018-05-29, 09:55 257
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.