26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Азалий дўстлик, абадий эҳтиром

Кундан-кунга чирой очиб, гуллаб-яшнаётган серқуёш Ўзбекистонимиздаги жа­­­­­­­­ҳоншумул аҳамиятга эга бўлган улуғвор ишлар, эзгуликка йўғрилган саъй-ҳа­­­­­­­­­­­­­­­­ракатлар халқаро миқёсда юксак баҳоланмоқда, эътироф этилмоқда. 

Дўстона алоқалар, яқин қўшничилик муносабатлари бугун авж паллага кир­­­­ган. Сўнгги йилларда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Турк­ма­­­нис­­тон мамлакатлари аҳолиси билан эмин-эркин борди-келди қилиш имко­­­­нияти яратилгани қалбларга эзгулик нурини бахш этгани рост.

Давлатимиз раҳбарининг таклифи билан Марказий Осиё мамлакатларининг уму­мий манфаатларини бир­лаштиришни кўзда тутган мақ­садли учрашувларнинг дебочаси Қозоғистоннинг  пой­тахти – Астана шаҳрида бўлиб ўтган эди. Бу нуфузли халқаро анжуманда 2018 йил Қозоғистонда расман “Ўз­­бекистон йили” деб эълон қили­ниши икки халқ ўртасида дўстона алоқаларга янада кенг йўл очиб берди. 

Шу маънода буюк Соҳибқирон бобо­миз Амир Темур таваллу­­дининг 682 йиллиги олдидан Жанубий Қозоғистон вилоя­тида Ўзбекистон йили дои­расида ўтказилган тад­­бирлар, учрашувлар улуғ аждод­ларимиз меросига чуқур ҳур­мат баробарида дўстона муноса­батларни мустаҳкамлаши билан муҳим аҳамият касб этди. “Биз бир халқмиз: Амир Темур – буюк бунёдкор” мавзуидаги илмий-амалий анжуманга так­лиф этилган Ўз­бекистон Рес­­­­­­­публикаси халқаро Амир Темур хайрия жамоат жамғармаси раиси Нозим Ҳабибуллаев ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюш­­маси раиси Муҳаммад Али раҳбарлигидаги адабиёт, илм-фан, маданият ва санъат ва­килларини кутиб олган Жанубий Қозоғистон вилояти ҳо­­­­­­­­кими икки халқ ўртасидаги дўстона му­­­носабатларга ривож тилаб, самимий дил изҳорларини баён этди. 

– Бугунги илмий-амалий ан­жу­маннинг “Биз бир халқмиз. Амир Темур – буюк бунёдкор” деб номланиши бежиз эмас, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбкистон халқ шоири Муҳаммад Али. – Со­­ҳибқирон бобомизнинг Мар­­­казий Осиё ва Қозоғистон халқлари маъна­­­вияти ва маданиятини бойитган улуғ аллома, буюк сар­­­­­­­­­­карда ва давлат арбоби си­фатидаги ўрни беқиёсдир. 

– Анжуман баҳона қозо­ғистонлик дўст-биродарлар би­лан учрашиш, дил­­­дан суҳбат­лашиш имкониятига эга бўл­­­­дик, – дейди Ўзбекистон халқаро Амир Те­мур хайрия жамоат жамғармаси ви­лоят муас­­­сасаси раҳ­бари Муҳаббат Шою­­­­су­­­­­­­­­­­­­­пова. – Амир Темур бобомиз юрган йўл­­­лар, бунёд этган тарихий обидалар, қадамжолар, хусусан, Хожа Аҳмад Яс­савий мақбараси зиёрати менда беқиёс таассурот қолдирди. Қозоғистонлик дўст­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларимизнинг Амир Темур сиймо­сига бўл­­ган эҳтироми қалбимни фахр-иф­тихорга тўлдирди. 

– Буюк Амир Темур қурдир­ган, номи дунёга машҳур Аҳ­мад Яссавий ҳазратларининг мақбараси зиёрати бир умр ёдимда қолади, – дейди Бўс­тон­­­­­­­­­лиқ тумани оқини, шоир Сапар­бек Иманбеков. – Бизни қучоқ очиб, са­­­­­­­­­­мимий кутиб олган қозоғистонлик дўст-биродарлар, Қозоғистон ўз­бек эт­­­­­­­­­­­­­­­но­­­­­маданият бирлашмалари “Дўст­­­­­­­­­­­­лик” ҳам­жамияти ва халқаро Амир Те­­­­­­­­­мур хайрия жамғармасининг Қозо­ғис­тон Республикасидаги бўлими раи­­­­­­си Икромжон Ҳо­шимжонов ташки­лот­­­­­чи­­лигида ўтган тадбирлар ҳамон кўз ол­димда. Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг жўшқин шеър­ларидан кейин мен ҳам “Ўз­бекистон – умумий уйимиз” тур­кумидаги шеърларимни ўқир эканман, чегара билмас дўстлик алёр­­­­­­­­­­лари, ўзаро самимий муло­қотлар, борди-келдилар фақат эзгуликка хизмат қилишини чуқур ҳис этдим. 

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳ­бари “Қо­­­­­­­­­­­­­зоғистонда Ўз­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бе­­­­­­­­­­­­­кистон йили”нинг очи­­­­­­­­­­­­лиш маросимида таъкид­­­­­­ла­­­ган­ла­­­­­­ри­дек, “Ота-бобо­лари­­­­­миз бизнинг бу­­­­­­гун­­­­­ги дўст­­­­­ли­гимиз, самимий ва беға­раз му­носабатларимизни кўр­­­­­­­­­­­ган­ларида, албат­та қуво­­­­нар­дилар...”

Ҳақиқатан ҳам шундай. Дўс­­тона ало­­­­­­­қалар насиб қил­са, абадий давом эта­ди. Буюк Со­ҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг 682 йиллигига ба­ғишланган тантаналарда қозо­ғистонлик, шунингдек, қир­ғизистонлик, тожикистонлик меҳ­­монларнинг ҳам иштирок этиши бунинг ёрқин далили.

Сайёра РИХСИЕВА. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, 2018-05-29, 09:59 700
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.