26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳунарлининг нони бутун

Оқсувкентдаги А. Исмоилов номли касб-ҳунар коллежи жамоасига ғоят иқтидорли ва талабчан олима – Гулчеҳра Камол қизи етакчилик қилади. Иккинчидан, бу ердаги устозлар ўта малакали. Шу ва бошқа омиллар туфайли ушбу коллеж талабалари сони йил сайин ортиб бормоқда. 

“Умумий касб-ҳунар ва иқтисод фанлари” бирлашмасида йўлга қўйилган ўқув жараёни таҳсинга лойиқ. Бирлашмада 14 нафар олий тоифали педагог жами 234 нафар талабага турли касбларни ўргатади. Таъкидлаш жоизки, ўқувчига биронта касбни пухта ўргатиш учун мустаҳкам база зарур. Коллежда бу борада муаммо йўқ. Бундан ташқари, ўқитувчилар ўз билим ва малакаларини мунтазам ошириб боришади. Жорий ўқув йилида беш нафар муаллим республика интернет олимпиадасида қатнашиб, уч нафари биринчи ўринни эгаллади. Ёш талабалар ўртасидаги “Зерде” олимпиадасида информатика фани бўйича О. Сатторқулов, физика фани бўйича Д. Иброҳимжонова, математика фани бўйича Н. Эгамбердиеваларнинг биринчи ўринни эгаллагани ҳам таълимга қай даражада аҳамият берилаётганидан далолатдир. Яқинда бирлашма устозлари М. Тожибоев, А. Шотемирова, И. Рустамов, О. Турсуметов, Ш. Соиповалар томонидан ўтказилган очиқ дарслар мукаммаллиги билан ажралиб турди. 

И. КАРИМОВ, 2018-05-29, 10:02 208
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.