26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давлатдан уй олмоқчимисиз? Унда ҳужжат топширинг!

Шимкент шаҳар ҳокимлигининг рас­­­мий сайтида эълон қилинганидай, “Самұ­рық-Қазына” кўчмас мулк жам­­­­­­­­­­­ғар­­­­­­­­маси” ҲЖ йўналиши бўйича Шим­­­­­­­­кентдаги “Туран” кичик тумани, 192-сонли мавзе, №979 ер участ­ка­­­­­­сида жойлашган “Адия” уй-жой маж­­­муасида топшириладиган 201та квартирани олиш учун қўшимча аризалар қабулланади. 

Аризаларни “Е-gov” портали ор­­­қали, яъни ЭЦК калити ёрдамида ҳар бир фуқаро ўзи бериши керак. Шу билан бирга, тўлов қобилиятига қараб квартирадаги бўлмалар со­­нини ариза берувчининг ўзи тан­лайди.

Ариза бериш, ҳужжатларни электрон турда топшириш ҳақида Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидаги  “Е-gov” пункт­ларида ҳамда Шимкент шаҳар уй-жой муно­сабатлари бўлимида (Рисқулов кўчаси, 8а, 2-хона.) маслаҳат олишингиз мумкин.

“Самұрық-Қазына” кўчмас мулк жамғар­маси” ҲЖ йўналиши бўйича иштирок этишни хоҳловчилар маҳаллий ижроия органида навбатда турган бўлиши ҳамда қуйи­даги тоифаларга кириши лозим:

– Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва иштирокчиларига тенглаштирилган одамлар;

 – ногирон болалари бор ёки уларни тарбиялаётган оилалар; 

 – ёши етиб нафақага чиққан нафа­қадорлар;

 – етим болалар, ота-она ғамхўрлигисиз қолган болалар;

 – ўролманлар;

 – экологик зилзилалар, табиий ҳамда техноген сифатдаги фавқулодда вази­ятлар оқибатида уй-жойидан ажралган одамлар;

 – кўп болали оилалар;

 – тўлиқ эмас оилалар;

 – давлат хизматчилари, ҳарбий хизмат­чилар, махсус давлат органлари ва бюджет ташкилотларининг ходимлари. 

, 2018-05-29, 10:06 153
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.