26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кинорежиссёр билан учрашди

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Канн кинофестивалида “Энг яхши аёл роли” номинациясини қўлга киритган қозоғистонлик актриса Самал Еслямова тушган “Айка” фильмининг режиссёри Сергей Дворцевой билан учрашди. 

Мамлакатимизнинг кинематография соҳасини ривожлантиришга улушини қўшиб келаётгани ҳамда унинг жаҳонда танилишига қўшган улуши учун кинорежиссёр Сергей Дворцевойга минтақа раҳбари ватандошларининг номидан миннатдорчилик билдириб, “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали билан тақдирлади. Шу билан бирга Қозоғистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш йўлидаги меҳнатида омад тилади.

– Сиз туширган “Айка” фильми 71-Канн кинофестивалида дунёвий даражадаги энг яхши 20та картина таркибида ҳакамлар ҳайъати, кинотанқидчилар ва Европа талабчан томошабинларининг юқори баҳосига сазовор бўлди. Сизнинг касбий маҳоратингиз ва режиссёрлик даражангизнинг юқорилиги натижасида қозоғистонлик Самал Еслямова энг яхши аёл роли учун олий мукофотини қўлга киритди. Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасидан чиққан артистнинг мана шундай мукофотга эга бўлиши Канн фестивали тарихида мисли кўрилмаган воқеа эканини таъкидлаш жоиз, – деди Ж. Туймебаев. 

Шу ўринда минтақа раҳбари вилоятда бугунги кунда ўнга яқин киностудия мавжудлигини тилга олиб, улардан бири халқаро фестиваллар ғолиби, ёш авлодни тарбиялашга мўлжалланган қозоқ тилидаги 50га яқин анимациявий фильмни туширган “Сақ” киностудияси эканини таъкидлади. 

– Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида тарихий-маданий меросни тарғиб қилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 2017 йили “Оңтүстікфильм” ва “Сақ” киностудияси томонидан “Кўҳна жетигеннинг сири” номли 10 серияли телеҳикоя, “Муқаддас Қазиғурт”, “Ўтрор мудофааси”, “Куч отаси – Ҳожимуқон” номли анимациявий ҳамда “Буюк Ипак йўлидаги ёдгорликлар” ҳужжатли фильмлари туширилди. Шу йилнинг сўнгигача “Тўлебий” кўп серияли фильми ва “Ўрдабоши – бирлик туғи”, “Кўҳна Туркистон”, “Ўқсиз воқеаси” номли анимациявий фильмлар туширилади, – деди вилоят ҳокими.

Сергей Дворцевой минтақа раҳбари қабулидан сўнг «Оңтүстік» ахборот марказида мухлислар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-05-29, 10:30 701
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.