26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мисли кўрилмаган лойиҳалар

– Бир пайтнинг ўзида 600га яқин оиланинг уйли бўлиши минтақада сўнгги 45 йилда бўлмаган воқеа. Бу – Элбошимизнинг ўз халқига ғамхўрлиги, мамлакатнинг мартабаси ва ютуғидир. Асосийси, уйнинг сифатига эътибор қаратиб, қурилиш ишларини вақтида якунлашни топшираман, – деди Жансейит Қансейитули. 

Минтақа раҳбари ўтган йили тумандаги “Агро Фуд Қазақстан” МЧБ интенсив боғидаги дастлабки кўчатни ўз қўли билан ўтқазиб, янги лойиҳани бошлаб берган эди. Бултур барпо этилган боғ бугунги кунда 250 гектар майдонни эгаллайди. Ҳозирги кунда 22 гектарга гилос, 13 гектарга ўрик, 70 гектарга шафтоли ҳамда 92 гектарга олма кўчатлари ўтқазилган. Бу минтақадаги энг йирик лойиҳалардан бири. Айтганча, туманда 70 гектар майдонга шафтоли экиш илк бор йўлга қўйилди. У ҳам вилоят раҳбарининг топшириғи доирасида амалга оширилаётган ёрқин лойиҳалардан бири. 

– Боғдан келгусида 60 тонна олма олиш режаланган. Вилоятдаги ўртача кўрсаткич 15 тонна эканини эсга олсак, Жануб минтақасида мисли кўрилмаган натижа. Мана шу илғор тажрибадан ўзга туманларда ҳам фойдаланиб, интенсив боғлар майдонини кенгайтиришимиз зарур, – деди вилоят раҳбари. 

Бундан ташқари, Жансейит Қансейитули Сариоғоч сафарида минтақадаги қатор ноқонуний қурилишлар ва ўринсиз савдо нуқталарини тилга олиб, туман раҳбарига топшириқ берди. Шунингдек, маҳаллий аҳоли билан учрашиб, уларнинг дардларини тинглади. 

– Ўтган йили Дербисек, Ипак йўли, Жемисти, Қизилжар, Ақжар каби қатор овуллар йўллари тўкис таъмирдан ўтказилди. Шунингдек, ушбу аҳоли манзилларига қўшимча йўлаклар ҳам солинди. Тумандаги 8та қишлоқ табиий газ билан таъминланиб, 2 700 уйга “зангори олов” киритилди. Бу йил 13та қишлоққа газ тортилиб, 10та қишлоқ кечаю кундуз ичимли сув билан таъминланади, – деди вилоят ҳокими. 

Минтақа раҳбари маҳаллий аҳоли фақат давлатнинг қўлловига қараб ўтиравермай, атрофни тоза тутиб, туғилган жойни ободонлаштиришга ҳар бир фуқаро ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

С. ШАРИФБОЕВА. С. ИСАМАТОВ тасвири, 2018-05-29, 10:36 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.