26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Беш округдан депутатлар сайланди
Жорий йилнинг 26 март куни мин­тақамизда маслаҳатларда ўрни бўшаб қолган депутатлар ўрнига янги депутатлар сайлови ўтди. Ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Али­бек Ўмиралиев минтақавий комму­никациялар хизматида ўтган брифингда 5 округ бўйича ўрни бўшаб қолган маслаҳат депутатлари сайловларининг натижаларини эълон қилди. 26 март кунги вилоятимиздаги 5та округда, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Мақтаарал туманидаги, 25-сонли, Сайрам туманидаги 31-сонли вилоят сайлов округларида, 3-сонли Сайрам туман округида, 1-сонли ва 5-сонли Шимкент шаҳар сайлов округларида сайлов ўтди. Алибек Кеденулининг айтишича, Мақта­арал туманидаги 25-сонли сайлов округидан “Рауан” МЧБ директори, “Нұр Отан” партияси аъзоси Нурлан Ўмаров вилоят маслаҳати депутати бўлиб сайланса, Сайрам тумани бўйича 31-сонли вилоят сайлов округида сайловчиларнинг кўпроқ овозига эга бўлган “Азамат R” МЧБ директори, “Нұр Отан” партияси аъзоси Бекасил Тўлендиев вилоят маслаҳати депутатларининг қаторини тўл­дирди. Сайрам тумани бўйича 3-сонли сайлов округида рўйхатдаги сайловчилардан 3853 на­фари овоз берган. Уларнинг 3430 нафари Ба­тирхан Егембердиевни, 354 нафари Қалимбек Ербўлатулини қўллаб-қувватлаган. Натижада, “Нұр Отан” партиясининг аъзоси Батирхан Егембердиев Сайрам туман маслаҳатининг депутати этиб сайланди. 1-сонли Шимкент шаҳар сайлов округига 9559 киши овоз беришга келиб, 8267 нафари Тўрайим Султановани, 653 нафари Абай Қўжабековни, 563 нафари Мўлдир Абеновани қўллаган. Сай­ловчиларнинг асосий қисми “Нұр Отан” партияси аъзоси Тўрайим Султановага овоз берди. Нати­жада у Шимкент шаҳар маслаҳатининг депутати бўлиб сайланди. Сайлов ўтган бешинчи ўрин – Шимкент шаҳридаги 5-сонли сайлов округи. Бу ерда овоз беришда 7852 киши қатнашган. Овоз берувчилардан 4582 нафари Мурат Ўр­мановни, 2952 нафари Ғани Райимбековни қўллаган. Натижада Мурат Ўрманов Шимкент шаҳар маслаҳатининг депутатлигига сайланди. 11-сонли вилоят сайлов округида рўйхатга олинган 5 нафар номзоддан тўрт нафарининг номзоди олиб ташланганлиги сабабли сай­лов ўтмай қолди. Номзодларнинг бит­та­си ўз аризаси билан сайловдан бош торт­­са, икки­тасининг декларациясидаги да­­ро­мади ҳақидаги маълумотлар талабга му­вофиқ бўлмади. Сўнг­гиси эса 2011 йилда уюшган жиноятчиликка алоқа­дорлиги туфайли жиноий жавобгарликка тортилгани аниқланган.
Саодат МЎМИНБОЙ қизи., 2017-04-03, 22:29 849
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.