26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Чоғадаги фахрийларнинг кўнглини чоғ этиб

Улуғ Ватан уруши йилларида Туркистондан фронтга сафарбар қилинган 18541 аскарнинг 103 нафари Чоға қишлоғидан. Шаҳарда айни кунда 21 нафар уруш фахрийси қолган бўлса улардан 2 нафари – 103 ёшдаги Аббос  Худойберганов ва 92 ёшли Оллоберган Умаровлар қишлоғимизда умргузаронлик қилишмоқда. 

Ғалаба куни бугунги осойишта ҳаётимиз учун жанг қилган уруш фахрийларини мактабимизга таклиф қилиб, мароқли учрашув ўтказдик. Аббос ва Оллаберган оталар жанговар ҳаё­ти ҳақида гапириб, бугунги осойишта умр қадри­га етмоқ даркорлигини қайта-қайта таъкидлашди. Битирувчи синф ўқувчиси Садо­қат Маматқодирова фронтчи боболарига бағишлаб ёзган шеърини ўқиб берди. Мураббий Севара Абсодиқова раҳбарлигида мактаб ўқувчилари «Катюша» қўшиғи ва рақсларни ижро этиб беришди. Тарбиявий ишлар мудири Мамасоли Ўринбоев, кутубхоначи Ўғилжон Отакеева, қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Одилхўжа Меҳмонхўжаев, имом Саъдулла Қаюмов каби ўнлаб инсонлар­нинг, мактабимиз ўқувчиларининг муштарак саъй-ҳаракатлари – урушда қон кечган ҳам­­қиш­лоқ фахрийларимизнинг кўнглини чоғ қилди. Мен байрам муносабати билан қадр­ли отахонларимиз кифтига тўн ёпиб, улар­нинг тани жони соғ, элимиз тинч, юртимиз омон, ёшларимиз бахтли бўлсин, деб ният қилдим. Фронтчи отахонлар урушда қу­рол тутган қўлларини дуога очиб, ўз миннат­дорчиликларини изҳор этдилар. 

 

Суратда: мактаб ҳовлисидаги ёдгорлик қошида.

Меҳринисо ИЗЗАТУЛЛАЕВА, В. Воҳидов номли мактаб директори, 2017-05-23, 12:04 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.