26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Ким подшо?»ни ким кўрди?

Фаолиятини бошлаганига 15 йил тўлган вилоят ўзбек драма театри ўтган йиллар давомида ёш томошабинларнинг театрга бўлган эҳтиёжини ҳам қаноатлантириб келмоқда. Жорий йил ҳам анъанадан оғишмаган ҳолда театр жамоаси 26 май куни ёш томошабинлар учун Айжан Атимтаеванинг “Ким подшо?” мусиқали эртаги премьерасини намойиш этди.

Жавлон Саидов саҳналаштирган мусиқали эртакда долзарб масала кўтарилганини ҳар қандай ёшдаги томошабин англаши мумкин. Қисқаси, ўрмон шоҳи – Арслон бошқа ҳайвонларни текшириб кўриш мақсадида котибаси – Укки орқали бетоб бўлиб қолганини, ўрнига бошқа подшо сайлашларини етказади. Арслоннинг фармони ўқиб, эшиттирилгач, номзодлар овозга қўйилади. Бир тўхтамга келолмаган ҳайвонлар бир кундан шоҳ бўлишга келишадилар. Ўзи подшолик қилган кунлари ҳайвонлар ўз ҳаёт тарзини бошқаларга ҳам ўтказмоқчи бўладилар. Фақат ўз ғамида нотўғри қарорлар чиқариб, бирин-кетин подшоликнинг бир куни ниҳоясига етмай тахтдан қувиладилар. Низо пайдо бўлгач, ўрмоннинг ҳақиқий подшоси – Арслон тахтга қайтиб, ҳайвонларнинг йўл қўйган камчиликларига бирма-бир тўхталади...

Зал тўла ёш томошабинларнинг эртак қаҳрамонларига қўшилиб, қўшиқ айтишлари, уларнинг ҳаракатларини такрорлашлари саҳна асарининг ўқувчиларга нечоғли таъсир қилганини исботлаб берди. Айниқса, замонавий қўшиқларнинг пародия шакли томошабинларни сергаклантириб турди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий “Театр – ибратхонадир!”, деб жуда тўғри айтган. Жамиятимизда иллатга айланиб бораётган муаммо – мансабпарастлик, ўзбилармончилик сингари салбий ҳолатлар аксини топган “Ким подшо?” мусиқали эртаги ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади, деб ўйлаймиз.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-05-31, 10:18 876
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.