26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Изланувчан устоз

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. А. Назарбаев халқимизга йўллаган Мактубида мамлакатимизда сифатли ишчи-хизматчи кадрларни тайёрлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Индустриявий-инновациявий соҳаларни ривожлантиришда билимли мутахассисларнинг ўрни беқиёс.

А. Толстойнинг “Жамики имкониятлар болалар онгидадир”, – деган доно сўзи бор. Болалар қобилиятини ўстирадиган шахс – ижодкор, истеъдодли, билимли устоздир.

Янги жамият педагоги, бу – маънавий бой ижодкор, ҳар доим янгиликка интилувчан шахс.

Эски Иқон қишлоғидаги 23-коллеж педагог-устозлари шогирдларга замон талабига мос билим бериб, касб-ҳунар ўргатишни энг биринчи вазифалари деб биладилар. Коллеж жамоаси вилоятда ўтказилаётган фанлараро олимпиадалар, семинарлар, конференциялар, шунингдек, Элбошимизнинг “Маънавий янгиланиш” дастури асосида уюштирилаётган тадбирларда фаол қатнашмоқда, шогирдлари эса ўзлари кашф этган ихтиролари эвазига совринли ўринларни қўлга киритишмоқда.

Чунончи, техник ва касбий мутахассисларнинг “World Skills Kazakhstan” ҳудудий (Қизилўрда, Жанубий Қозоғистон ва Жамбил вилоятлари) чемпионати очилиш маросимида ташкиллаштирилган “Энг яхши касб эгаси” илғор инновацион лойиҳалар кўргазмасида коллежимиздан Шавкат Жабборхонов ишлаб чиқариш усталари томонидан лойиҳаланиб, ясалган “МТ-23 К” русумли кичик трактор билан иштирок этди ва совринли II ўринни қўлга киритди.

Билим масканимизда бир неча йилдан буён ёшларга ҳунар сирларини сидқидилдан ўргатиб келаётган моҳир устоз Ш. Жабборхонов шогирдларининг келажакда қишлоқ хўжалигининг етук мутахассилари бўлиб етишишлари учун астойдил меҳнат қилмоқда. У етакчилик қилаётган 1-15 “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги тракторчи-машинист” гуруҳи талабалари тартиби, одоб - ахлоқи, изланувчанлиги билан коллежнинг энг намунали гуруҳлари қаторидан ўрин эгаллашган.

Янгиликка интилувчан устоз “Бир йигитга қирқ ҳунар оз”, деган мақолни кўзда тутиб, шогирдларига мустаҳкам билим бериш билан бирга, дарсдан бўш вақтларида электр пайвандлашнинг ҳам сир - асрорларини ўргатмоқда. Натижада талабалар трактор ҳайдаш билан бирга электр пайвандлаш цехида гулдон, кийим илгич ва оёқ кийим қўядиган жиҳозлар ҳамда турли ҳажмдаги ўриндиқлар ясашни ўрганишмоқда. 

Мақсади аниқ уста-устоз Шавкат Олимбек ўғли қишлоқ хўжалиги ишларида жуда қулай механизм – мини-трактор ясашни ният қилиб қўйганди. Орттирган тажрибасини ишга солиб, етакчи уста педагоглар Зафар Норметов, Комилжон Саидовлар ёрдамида шогирдлари билан биргаликда режасини амалга оширди. “Бу мини – трактор, – дейди у, – қишлоқ хўжалиги ишларида, айниқса, ҳовлидаги экинзор, боғларга минерал ўғитлар солиш ҳамда уларга ишлов беришда, етиштирилган ҳосилни ташишда, бир сўз билан айтганда, деҳқоннинг меҳнатини енгиллаштиришда қўл келади”.

Бу митти тракторни ясашда устоз етакчилик қилаётган гуруҳ талабаси, ўз касбини изчил ўрганиб келаётган ёш механизатор Қутлуғмурод Муродовнинг ҳам ҳиссаси бор. У коллеждаги энг аълочи, изланувчан, жамоат ишларида фаол иштирок этувчи талабаларимиздан бири.

Шавкат Жабборхоновнинг бошқа шогирдлари ҳақида ҳам айтиб ўтадиган бўлсак, бугунги кунда Жанубий Қозоғистон педагогика университетининг молия куллиётида Дилбек Темирхонов, касб-ҳунар куллиётида Султонмурод Шомуродов ва Элёрбек Зайнобиддиновлар таҳсил олишмоқда. Астана шаҳридаги “ЭКСПО-2017” кўргазмаси қурилишида Улуғбек Сайфуров ва Комилжон Набихоновлар электр пайвандлаш ишларида иштирок этишди.

Шахснинг мукаммал касб эгаллашида устознинг роли каттадир. Билим соҳасидаги ўзгаришлар устоз-педагоглардан юксак масъулият талаб этади. Билимга чанқоқ, изланувчан, келажакдаги умр йўлини ҳозирдан кўра биладиган шогирд тарбиялаш – устознинг масъулияти ва ифтихори.

Суратларда: вилоят ҳокими Ж. Туймебаев коллеж мутахассислари ясаган кичик тракторни кўздан кечирмоқда; коллеж устозлари, директор Э. Имомалиев ва муаллифлар кичик тракторни мамлакатимиз умумтехника тараққиётига қўшилган улуш, деб ҳисоблайдилар.

А. АБДУҚОДИРОВА, А. ТОШБОЕВ, 2018-05-31, 10:32 241
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.