26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болаларни 1-синфга қабуллаш қоидалари ўзгарди

“ҚР Таълим ва фан вазирлиги болаларни биринчи синфга қабуллаш қоидаларидаги ўз­­­гариш ва қўшимчаларни эълон қилди”, дея хабар берди ҚазАқпарат. 

“Бошланғич, асосий ўрта ва умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш қоидаларига биноан, умумий таълим ўқув дастурини амалга оширадиган таълим муассасалари тайёргарлик дара­жасига қарамасдан, таълим муассасалари хизмат кўрсатадиган ҳудудда истиқомат қиладиган 7 ёшга тўлган ва жорий йили 6 ёшга тўладиган болаларнинг 1-синфга қабул қилинишини таъминлайди”, дейилган матбуот хизматининг расмий хабарида.

Яъни, 2012 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида туғилган болалар жорий йилдан бошлаб 1-синфга боради. Чунки, улар йил сўнгига қадар 6 ёшга тўлиб, мактабга қабулланиш ҳуқуқига эга бўлади. 

“Таълим олувчининг ота-онаси ёки бошқа қо­нуний вакиллари таълим олиш учун хоҳлаган таълим муассасасини танлаш ҳуқуқига эга. Таълим муас­сасаси қабуллашдан бош тортадиган бўлса, таълим олувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари маҳаллий таълим бошқармаларига шикоят қила оладилар”, деб хабар берди вазирлик.

Шунингдек, 1-синфга болаларни қабул қилиш учун керакли ҳужжатлар рўйхатидан яшаш жойи ҳақидаги маълумотнома олиб ташланди. Ҳужжатларни қабул қилиш 1 июндан 30 августга қадар давом этади. 

2018-05-31, 10:55 812
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.