26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Етти йилда – 55 мактаб

Мактабларнинг торлиги, етишмовчилиги – Шимкентда тез-тез кўтарилиб турадиган масала. Буни ҳал қилиш учун шаҳар ҳокимлиги таълим муассасалари қурилишини юритиш бўйича 2018-2025 йилларга мўлжалланган режа тузиб қўйган. Ушбу лойиҳага му­­­­­­­­­­­­вофиқ, болалар сони ортиб бораётган, уч сменада ўқитаётган мактабларни аниқ­­­лаб, би­ринчи навбатда ўша минтақаларда мактаб қуриш кўзда тутилади.

Соҳа мутахассисларининг тах­минига кўра, ушбу лойиҳани натижали амалга ошириш учун 2025 йилгача Шимкентда 55та мактаб қуриш керак. Улардан 8тасини жорий йил сўнгигача қуриб битказиш зарур. Шунингдек, 7та мактабда қайта қуриш ишлари юритилади. Ҳозирги кунда 6та мак­таб қурилиши олиб борилмоқда. Булар “Бўзариқ” кичик туманида (900 ўринли), “Қизил жар” (900), “Шаңырақ” (600), “Туран” (1200) кичик туманлари ва маъмурий-тадбиркорлик мар­казида. Шунингдек, 112 мавзеда 300 ўринли мактаб қурилмоқда. Қайта қуриш режаси бўйича 76-,99-,103,-115- мактабларга қўшимча иморат қуриш ҳам режаланган. 

Фуқароларнинг талаб-исталари бўйича “Самал-3” кичик туманидаги 6-шифохона қошида 1200 ўринли янги мактаб қурилиши мўлжалланмоқда. 85-сонли мактабни қайта қуриш ҳам режага киритилса, “Самал-3” ки­чик туманидаги 87-сонли мактаб қар­шисида бунёд этиладиган 1200 ўринли мактабнинг лойиҳа-сме­­та ҳужжатлари тайёрланмоқда. 63-,101-сонли мактабларга қўшимча имо­­­­­­рат қуриш учун ҳам шундай ҳуж­жат­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лар ҳозирланмоқда. 

Мактаб қурилиши келаси йили ҳам давом этади. 2019 йилда – “Сай­­рам”, “Туран”, “Асар-2” кичик туман­­­ларида янги мактаблар қад кў­тариб, 23-,109-сонли ҳамда 120-сонли мактабларнинг қўшимча бинолари қурилиши амалга оширилади. 17-,47-,84-сонли мактабларни тўкис таъмир­лаш ишлари кутмоқда. 

Шаҳар ҳокимининг аҳоли олдидаги ҳисоботи чоғида “Ақниет” даҳасида мактаб ўта кераклигини йиғилиш қатнашчилари айтишган эди. Ушбу илтимос ҳам инобатга олиниб, ке­ласи йили Қ. Тўлеметов кўчаси бўйи­да ҳамда “Ақниет” даҳасида янги мактаблар қад кўтаради. 65-сонли ва 79-сонли мактабларга қўшимча бино  қуриш учун зарур ер участкаларини ажратиш  масаласи бу йил ўз ечимини топади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-05-31, 11:04 250
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.