26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жасорат ва мардлик унутилмайди

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида инсоннинг ватанпарварлик хосиятлари ху­сусида фикр юритар экан: “Ватанпарварлик киндик қонинг томган заминингга, ўсган овулингга, шаҳар ва ўлкангга, яъни туғилган ерингга муҳаббатдан бошланади. ...Одам боласи – чексиз ақлнинггина эмас, ажойиб туйғуларнинг ҳам соҳиби... Туғилган ер – ҳар кимнинг кўз очиб кўрган, хосиятли макони, талай одамларнинг умрбод яшайдиган ўлкаси.

Туғилган ерга, унинг маданияти ва урф-одатларига ўзгача иштиёқ билан ёндашиш – ҳақиқий ватанпарварликнинг муҳим кўринишларидан бири”, – дейди. “Туғилган ерга туғингни тик”, деб бежиз айтмаган донолар.

Ушбу нақл ва фикрлардан те­гишли хулоса чиқарган таниқ­ли тадбиркор, ҚР Меценати, Шим­кент шаҳрининг Фахрий фу­қа­роси, “Рахима плаза” савдо мар­казининг раҳбари Абдуқаҳҳор Фай­­­­­­­­­­­заҳмедов  Улуғ Ватан урушида қо­­­­­­­зонилган Буюк Ғалабанинг 73 йил­­­­­лигини муносиб қарши олди. 

Улуғ Ватан уруши йилларида собиқ Қизилжар қишлоқ округидан ҳарбийга чақирилган 450дан зиёд йигитларнинг номларини абадийлаштириш мақсадида Азим Файзаҳмедов кў­часидаги 53-сонли Ҳамза но­мидаги мактаб ҳовлисига уруш майдонларида мардларча жанг қилиб, жон берган ота-бо­­­­­­­­болари, амаки-тоғалари  143 нафар ва қир­­­­­ғинбарот уруш­­­­дан соғ-омон қайт­ган ҳам­­­­­­­­­­юрт­­­ларига ёд­горлик мажмуасини бар­­­по этиб, ой­лар­нинг султони бўл­­­­миш Рўзаи Рама­зонда эл-юрт дуо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сини олди.

Ушбу мажмуанинг очилиш маросимига узоқ яқиндан меҳ­монлар, Қизилжар даҳаси аҳли, кекса отахонлар, ўқитувчи-устоз­лар, мактаб ўқувчилари, вилоят ҳарбий комиссариати вакиллари ташриф буюрдилар.

Мактаб ҳовлисининг ўнг томо­нига ўрнатилган ёдгорликнинг очилиши муносабати билан рам­зий тасмалар қирқилгач, қў­­­­­лига автомат ушлаган сало­бат­ли ҳамюртимизнинг 4 метр ба­­­­ландликдаги ҳайкали йиғил­ганлар эътиборини тортди.

Ҳайкал ёнига ўрнатилган мар­мар тахтачага қизилжарлик 143 нафар қаҳрамоннинг исмлари, 2-тахтачага эса урушдан соғ-омон қайтиб, халқ хўжалигининг тур­ли соҳаларида умрининг охи­ригача меҳнат қилган ота-бо­боларнинг номлари ўйиб ёзил­ганлигининг гувоҳи бўлдик. Жанг майдонларида Ватанимиз озод­­­лиги учун жонини қурбон қил­­­ганлар орасида Абдуқаҳҳор Фай­­­­­­заҳмедовнинг уч амакиси – Азим Файзаҳмедов, Эргаш Фай­заҳмедов, Сайдан Файзаҳмедов, Салимжон Ғаниевнинг амакилари – Абдуқаҳҳор Эргашев, Мирзали Эргашевлар, шунингдек, Неъмат­жон Ҳошимжонов, Ҳам­роқул Қул­абдуллаев ва бошқаларнинг исм-шарифлари бор.

Иккинчи парда туширилганда мармар супа устида ҳарбий либос­даги Азим Файзаҳмедовнинг бронзадан ишланган салобатли бюсти кўзга ярқ этиб ташланди. Ёд­­­горликлар очилгач, ҳар би­­ри­­­­­­­­нинг пойига гулчамбарлар қў­йилди.

Тадбирда сўзга чиққан: Рес­публика “Дўстлик” ҳамжамияти раи­­­­си Икромжон Ҳошимжонов, Шимкент шаҳар ҳарбий комис­сариати вакили полковник К. Ше­гебаев, “Жанубий Қозоғистон” газетаси бош муҳаррири Алишер Сотволдиев, Ҳамза номли мактаб директори Ахмет Мамшетов ва бошқалар Рўзаи Рамазон ойида ўтказилаётган ушбу тадбирнинг аҳамиятига алоҳида тўхталишди ва Абду­қаҳҳор Ҳошим ўғлининг ҳиммати ва саховатига таҳсинлар айтишди. 

УВУ қатнашчиси Тайлоқ ота Му­саевнинг келини Завреш опа мактаб жамоаси ва А. Фай­заҳ­­медовга барча уруш қатнаш­чила­­рининг оила аъзолари но­­мидан миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг, мактаб ўқув­чи­лари ва ўқитувчилари суронли жанг даҳшатларини акс эттирувчи саҳна кўринишларни намойиш этдилар. Левитаннинг жаҳонни ларзага солган “Говорит Москва!” деган хабари эшиттирилиб, “Вой­на народная”, “Катюша” ва бошқа қўшиқлар тингланди. 

Кечқурун тадбир иштирок­чи­ларига А. Файзаҳмедов оиласи томонидан ифторлик берилиб, Қуръондан оятлар ўқилди.

Тадбир якунида вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бадриддин Нишонқулов ушбу ёд­горлик мажмуасини барпо этган саховатли инсон  Абдуқаҳҳор Ҳо­шим ўғлига йиғилганлар номидан миннатдорчилик билдирди ва бун­дан кейинги фаолиятида омад­лар тилади. 

Тасвирларда: тадбирдан лавҳалар.   

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-05-31, 11:14 154
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.