26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Илк ҳосил – Сибирга!

Мақтааралнинг тарвузини Ёқутистонда хуш кўришади

Жорий йили Мақтаарал туманида полиз маҳсулотлари ўтган йилгидан 10-15 кун аввал етилиб, деҳқонлар дастлабки қовун-тарвузни қўшни Россия давлатига экспортга чиқарди. Тарвузи биринчи бўлиб пишганлар қаторида “Абиш ота” хўжалиги ҳам бор. Бир кунда 20 тонна маҳсулотни савдога чиқарган хўжалик жорий йили 3 гектар ерга тарвуз экиб, гектаридан 30 тонна ҳосил олишни мўлжалламоқда. 

– Ҳосилимизнинг 20 тоннасини қирғизистонлик тадбиркорлар килосига 140 тенгедан тўлаб, Ёқутистонга олиб кетишни мўлжаллашмоқда, – деди хўжалик раиси Бўрехан Абишев.

Жорий йили Мақтааралда 19500 гектарга қовун, 8 минг гектарга тарвуз экилган. Булар орасида эртапишар қовун пайкаллари 7800 гектарни, тарвуз – 5400 гектарни ташкил этади. 

Қирғизистонлик Равшан Ҳакимов 10 йилдан бери Мақтаарал туманининг миришкорлари билан узвий алоқада фаолият юритиб келади. 

Дунёдаги энг ширин қовун-тарвузлар шу минтақада етиштирилишини айтган тадбиркор бу маҳсулотларга Россияда талаб катта эканини таъкидлади. 

– Дастлабки тарвузни Россиянинг Якутск шаҳрида сотмоқчимиз. У ерга бориш учун камида 10 кун йўл юрамиз. Баҳонинг қандай бўлиши аниқ эмас. Мақтааралнинг қовун-тарвузини еганлар унниг баҳосига унча аҳамият беришмайди, – деди Р. Ҳакимов.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-05-31, 11:18 679
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.