26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш чемпионлар

“Комбот Айкидо” халқаро ҳамжамияти Осиё ассоциациясининг раиси, қора камар соҳиби, мамлакатимизда жеткундо спорт турини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келаётган Мурод Умаров ҳар гал таҳририятга қувончли хабар билан келади. Навбатдаги ташрифида ҳам шогирдларининг ютуғидан қувониб келганлигини яширмади. 

27-28 май кунлари Ўзбекистон Республикасининг Бекобод шаҳрида ўтган халқаро турнирда М. Умаров раҳбарлигидаги Қозоғистон ўқувчилар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қўшни республикада ўтган мусобақада Диёра Салибекова, Султонбек Исроилов, Мақсад Абдукаримов, Мирас Усмонов, Алмас Салибеков, Асет Анарбаев, Азамат Салибековлар шоҳсупадан жой олдилар. 

Талабчан мураббийнинг айтишича, унинг шогирдлари 21-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборишибди. Унда 12та давлатдан спортчилар иштирок этади. Қозоғистон терма жамоаси тўлиқ таркибда қатнашади. Терма жамоанинг 38 аъзосидан 22 нафари М. Умаров қўл остида Қайнарбулоқдаги спорт мажмуасида шуғулланмоқда.

– Мақсадимиз Қозоғистон байроғини юксакларга кўтариб, Ватанимиз довруғини ошириш. Албатта, улкан ютуқларга осонликча эришилаётгани йўқ. Қатъий тартиб, интизомсиз спортда натижага эришиш қийин, – дейди биз билан суҳбатда М. Умаров.

Жаҳон, Осиё чемпионларини, 12 нафар спорт устасини тайёрлаган М. Умаров халқаро мусобақаларда муваффақиятга эришаётган ёш спортчиларни қўллаб-қувватлашни истовчи ҳомийларни ҳамкорликка чақиради. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-06-03, 15:05 707
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.