26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Абдуазим – Осиё чемпиони

Оқсувкентдаги А. Исмоилов номли касб-ҳунар коллежида туман ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан юнон-рим кураши бўйича Осиё чемпиони, манкентлик Абдуазим Қорабоевнинг талабалар билан учрашуви уюштирилди. 

Учрашувнинг Гулчеҳра Камол қизи раҳбарлик қилаётган билим даргоҳида ўтказилгани бежиз эмас. Чунки, коллеж тарбияланувчилари орасида спортдан юқори натижаларга эришаётганлари анчагина. Тадбирга, шунингдек, стол тенниси бўйича ўн бир карра Қозоғистон чемпиони Тўймурод Эшимов, кикбоксинг бўйича мамлакат биринчилиги ғолиби Фазлиддин Сапаров, камондан ўқ отиш бўйича халқаро мусобақалар совриндори Мансур Алимбоевлар ҳам таклиф қилинди. 

Коллеж талабалари ҳузурида сўз олган ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, туман маслаҳати депутати Ғанишер Раимқулов, фаоллардан, туман маслаҳати депутати, 100-сонли мактаб директори Муҳиддин Сиддиқов, 

"1 Май" ўрта мактаби директори Шавкат Алимов, Бобур номли мактаб директори Ш. Бойменов ва бошқалар спортнинг чин маънода тинчлик элчиси эканини, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланган ўсмир ҳеч қачон ёмон йўлга кириб кетмаслигини тилга олиб ўтишди. 

Ўз навбатида Т. Эшимов, Ф. Сапаров, М. Алимбоевлар спортда қўлга киритган муваффақиятлари хусусида ғурур билан гапириб бердилар. Сўнг Абдуазим Қорабоевга сўз берилди. Яқинда Тошкент шаҳрида ўсмирлар ўртасида юнон-рим кураши бўйича ўтган Осиё биринчилигида 65 килограмм вазн тоифасида гиламга кўтарилган ҳамюртимиз 16 давлатдан келган полвонларнинг барчасини доғда қолдириб, чемпионлик унвонини қўлга киритди. Ғолиблик камарини йиғилганлар олдида Ғ. Раимқулов Абдуазимнинг белига тақиб қўйди (суратда). Полвоннинг яқинлари ва айниқса ёшлигидан спортга ўргатган устози Бахтиёр Йўлдошев  келажаги порлоқ спортчига келгусида Россиянинг¸ Анапа шаҳрида ўтказиладиган жаҳон биринчилигида ҳам фахрли ўринларни эгаллашига тилак билдирди. 

Барча спортчиларга бирлашманинг совға-саломлари тақдим этилди.

И. КАРИМОВ, 2018-06-03, 15:06 185
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.