26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Июль ойидан бошлаб пенсия кўпаяди

Жорий йилнинг биринчи июлидан бошлаб пенсионерларнинг нафақаси кў­­­­­­­паяди. Сабаби, база­вий пенсия қайта ҳи­­­собланиб, янги шаклда тайин­ланади. Бу ўзгариш пенсия олувчиларга ҳам, бў­­­­­лажак пенсионерларга ҳам тегишли.

1 июлдаги ўзгаришлар ҳақида газе­тамизда ёзганмиз. Бироқ пен­­­­­­­­­сия­­­­ни ҳи­соблашдаги янги тар­­тибни ҳали ту­шуниб улгурмаган муш­­­тарий­­­лари­миз­нинг илтимосига кўра, ваколатли ор­гандан саволларимизга жавоб олиш учун “Ижтимоий тўловларни маҳка­ма­лараро ҳисоблаш” маркази ЖҚВФ ди­ректорининг ўринбосари Несибели Қаражановага мурожаат қилдик.

– Базавий пенсия деганимиз нима?

– 1 июлдан бошлаб барча нафақа­дорларга бирдек тўланиб келинган базавий пенсия қийматида муайян ўзгаришлар бўлади. Энди базавий пенсия миқдори меҳнат стажига қараб тайинланади. Базавий пенсия – Элбошининг 2005 йилдаги Мактуби асосида нафақага чиқ­­­­­­­қан фуқаролар ва пенсия ёшига етган ноги­­­­ронларга тайин­­­­ланади. Бугунги кунда унинг миқдори – 15 274 тенге. Бу миқдор пен­­­сия тизимида иштирок этиш аризасига қарамай, тўланиб келган. Эндиликда базавий пен­­­­­сиянинг миқдори – келишилган ҳамда жам­­­­ғармавий тизимда қатнашиш даврига боғлиқ бўлади. Яъни, 1998 йилгача бўлган меҳнат стажи ва 1998 йилнинг 1 январидан кейин пен­­­сия жамғармасига ўтказилган нафақа бадал­­ларига асосланиб тайинланади.

Таъкидлаш жоизки, 1998 йилнинг 1 янва­ригача тайинланган базавий пенсия пен­­­сио­­нернинг меҳнат дафтарчасидаги стажига мувофиқ қайтадан ҳисобланади.

– Базавий пенсия қандай ҳисоб­ланади?

– Меҳнат стажи 10 йил ёки ундан кам бўлса, уларга яшаш минимумининг 54 фоизи тайинланади. Меҳнат стажи 10 йилдан кўп­­­ларга ҳар йил учун 2 фоиз устама қў­шилади. Агар меҳнат стажи 20 йил бўлса, яшаш ми­­­­­­нимумининг 74 фоизи, меҳнат стажи 35 йил бўлса,  100 фоизи миқдорида бўлади.

Масалан, 1998 йилнинг 1 январигача –15 йил, ундан кейин – 16 йил меҳнат қилган кишига, базавий пенсия тайинлаш учун уму­­­­­­мий – 31 йиллик меҳнат стажи қабул қи­­­­­­ли­­­­нади. Бу ҳолатда (31йил) 10 йили учун на­­­­­­фа­­қадор кафолатланган 54 фоизга эга бў­­­лади. Қолган 21 йили учун унга 2 фоиздан – 42 фоиз қўшилади. Шундай қилиб, 31 йиллик меҳнат стажига эга пенсионер 54га 42ни қўш­­­­­­­­­­­­­­­ганда, яшаш минимумининг 96 фоизи (тах­минан 27153 тенге)ни олади. 1998 йилнинг 1 январидан кейинги меҳнат стажи омонат жамғармасига ўтказилган 10 фоизли пенсия бадалларининг тушумига қараб ҳисобланади.

Айтганча, ҳисоблашнинг янги усули бў­йича имтиёзли шарт билан пенсияга чиққан фуқаролар, яъни 5 ҳамда ундан кўп боласи бор оналар, Семей полигони ҳудудида 1949-1963 йиллар оралиғида камида 5 йил яша­­­­­­­­­­­ган фуқароларга базавий пенсия 63 ёшга тўлгандагина тайинланади.

ЭСЛАТМА: Базавий пенсияни қайта ҳи­соблаш вақтида ҳеч қандай ҳужжатлар қабул қилинмайди. Барча маълумотлар базада тўлиқ сақланган. “Пенсиям тўғри ҳисобланмади” деб уни қайта ҳисоблатиш мумкин эмас. Бу ўзгартирилмайди.

– Қандай ҳужжатлар керак бўлади?

– Юқоридаги эслатма жо­­рий йилнинг 1 июлидан пен­­­­­сияга чиқадиган шахсларга те­­­­­­­­­гишли эмас. Келажакда пен­­­­­сия олиш учун ҳозирдан  ҳуж­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жат­­­­­ларингизни тайёрлаб бо­­­­­­­ринг.

Бунинг учун:

1. 1998 йилгача бўлган иш стажини тасдиқлайдиган меҳ­­нат дафтарчаси;

2. Омонат пенсия тизимига 1998 йилдан кейин узлуксиз ўтказилган пенсия тушумлари ҳақидаги маълумотнома керак.

Бундан ташқари нафақа тайинлаш учун:

1. Шахсий гувоҳнома.

2. Манзили ҳақида маълу­мотнома.

3. Банкдаги ҳисоб рақами.

4. Иш жойидан даромадини тасдиқлайдиган ҳужжат.

5. Ҳарбий билет.

6. Болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари.

7. Никоҳ гувоҳномаси.

8. Ўрта умумий маълумот тўғрисидаги аттестат.

9. Диплом талаб қилинади.

– Болани парваришлаш даври меҳнат стажига кирадими?

– Бу савол кўпчиликни қизиқтиради. Айниқ­са, аёлларни. Бола туғиб, уйда ўтир­­­­ган аёллар хавотирланмасалар ҳам бў­­ла­­ди. Сабаби, бола туғиш ҳамда уни пар­­­­ва­­­­­ришлаш муносабати билан қонуний ра­вишда декрет таътилида бўлган аёл­ларнинг 3 йили меҳнат стажига киради. Агар аёл бола пар­варишлагани учун 12 йилгача меҳнат муносабатида бўл­маса, барча болаларининг ораси – 3 ёшдан ошмаса, шу оралиқ ҳам унинг меҳнат стажига киради.

Масалан, бола парвариши учун олин­­ган меҳ­­­­­­­­­­­­нат стажи 01.01.98 йилгача 7 йил бўл­­­­­­­­­­­са, аёлнинг 10.05.1999 ҳамда 14.10.2001 йи­­­­­­­­­­ли туғилган болалари бор бўл­­­­­­­са, шу йиллар бола парвариши учун 12 йилдан ошмайдиган меҳнат стажи бў­­­либ ҳисобланади. 1998 йилгача ту­ғилган болалар учун 7 йил меҳнат стажи бў­либ ҳисобланади. Декрет таътилидагилар учун умуман бошқа. Ишлаб юриб, декретга чиққан аёлларга бир ёшгача бола парвариши билан боғлиқ нафақа бадали ўтказилади. Умуман, мажбурий бадалнинг бир қисмини давлат суғурта жамғармаси ўтказса, қолгани республика бюджетидан субсидияланади. Бу аёлнинг бола парвариши муносабати би­лан декретда ўтирган йиллари (3 йилдан ош­маслиги керак) меҳнат стажига киради.

– Озодликдан маҳрум қилинганлар-чи?

– Озодликдан маҳрум қилинган давр­­­­­­­­­­­­­­ни меҳнат стажига киритиш “ҚРда пен­­­­­­­сия таъминоти тўғрисида” Қонунида кўр­­­­сатил­ма­­ган. Шунинг учун ҳам бу йиллар меҳнат ста­жига кирмайди. 

Бинобарин, ҳарбийда бўлган давр маж­­­­­бурий равишда меҳнат стажига киради.

М. УСМОНОВА тайёрлади, 2018-06-03, 15:09 202
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.