26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бизнинг лотинчамиз қандай бўлади?

Элбошимиз Нурсултан На­­зар­­баев лотин ёзувига асосланган қозоқ тили алифбосини тас­­­­диқ­­­­лади. Лотин графикасининг ан­ча қулайликларини ҳисобга ол­­­­­­ган ҳамда бу жараён юртимиз равнақи учун катта йўл очиши, дунё миқёсидаги мамлакатлар билан рақобатга  туша олиши учун янги имкониятлар туғди­­­­­ришини инобатга олган халқ бу қарорни қўллаб-қувватлади. 

Биз, қозоғистонлик ўзбеклар ҳам “Дўстлик” ҳамжамияти мажлисида муҳокама қилиб, маъқулладик.

Аммо, олдимизда: Қозо­­­ғис­­­­­­­тондаги ўзбек тили, ўзбек мак­­­­таблари қайси ёзувга асосла­­­­­­­нади? Биз лотин графи­­­касига қачон ўта­миз? Ўтган тақдирда ҳам қандай лотин ёзувини қабул қила­­­­миз? – деган долзарб саволлар кўн­­­даланг бўлди.

Ушбу масала “Дўстлик” ҳамжа­­­­мияти қошида тузилган комиссия эътиборига ҳавола қилинди ва у муайян ишларни бажармоқда.

Бизнинг фикримизча, лотин гра­­­­­фи­­­­­­ка­­си бизга ўзбеклар учун яго­­на бўлиши керак. Ахир Туркма­­­­­­­­­­­­­­­­нис­тон, Тожикистон, Қир­­­­­­ғи­­­зис­тон ва Қо­­­­­­­­­­зо­­­­­­­ғистонда яшовчи миллат­­­­­­­дош­­ла­­­­­­римиз лотин графи­­­­­­­­касини ўз ҳолича ўзгартириб ола­­­­­верса, аҳ­вол нима бўлади? Бунинг устига ўз­бек тилида ўқий­­­­диган мактабларда ўқув­­­­чилар сонининг камайиб кетаёт­­ганлиги сир эмас. Бу ҳам долзарб масала.

Яна бир масала: агарда ўзбек тили­нинг лотин графикасига ўти­­­­ши қозоқ тилидан кейинга қолса... нашр­­­­­­дан чи­­қадиган китоблар учун маб­­­­­­лағнинг ҳам кечиктирилиш эҳти­­­­­­­­­­­­моли бор. “Табиб табиб эмас, боши­дан ўтган табиб”, деган­­­­ларидек, ўз­­­­­­­­бек мактаблари учун бу таниш ҳо­­­­­­­­­­лат (3-4 йиллаб китобсиз қолиб кет­­­ган вақтимизни назарда тутяпман). 1996-1997 йилларда лотин ёзувидан кирилл ёзувига, 10 йилликдан 11 йилликка ҳамда янги ислоҳотга ўтган даврларда китоб масаласи ўз вақтида ечилмай қолганди.

Айтилган муаммоларни эъти­­­­­бор­­­­­­­­­­­­­­­­­­­га олган ҳолда, ўзбек тилимиз Ўз­­­­­­­­­­­­­бе­­­­­­­кистондаги лотин графикаси шак­­­­­­­лини тўлиқ қабул қилса, шунингдек, ўзбек ва  қозоқ тилла­­­рининг мазкур графикага ўтиш жараёни бир вақтда бажарилса, тилимизда кечадиган анча муаммо­­­лар ўз ечимини топар, яъни кела­­­жак­­­­­­­­­­­да ЯМТ топшириш пайтида ўқувчи­­­­­­­ларимиз ўз вақтида қозоқ гуруҳлари билан биргаликда тест топшира олар эди, демоқчиман.

Ҳозирги кунда Қозоғистон билан Ўз­бекистон давлатлари ўртасида ўза­­­ро келишув асосида кўп ишлар амал­га оширилмоқда.

Илгари барча ўқувчиларимиз Ўз­­­­бекистондаги олий ўқув юртларида таҳсил олиш имкониятига эга эди. Ана шу имконият икки давлат ўртасида яна тикланса, деган умиддамиз, чун­­ки ҳозирги куннинг ўзида кўп мак­­­­­­­­­­­­­­таб­­­­ларда ўзбек тили, адабиёт ўқи­­­­­­­­­­­­­­­­­тув­чи­­­­­­­­­­ларининг танқислиги сезил­­­­­­­­­моқда. Фик­­­римнинг ниҳоясида айт­­моқчиманки, миллатимизнинг энг улуғ бойлиги ҳи­­собланган – она тили­­мизни софлигича сақлаб қолиш – олий бур­чимиздир. Биз бу ишимиз учун ав­лод-аждодларимиз олдида жавоб берамиз.

Она тилим, сен борсан шаксиз,

Булбул тилин куйга соламан.

Сени йўқотган куним, шубҳасиз,

Мен ҳам тўти бўлиб қоламан.

Бизнинг мақсадимиз ҳам шу, ти­лимизни сақлаган ҳолда замондан ортда қолмаслик, халқимиз орасида ўзбек зиёлиларининг нуфузини юксал­тиришдан иборатдир.

Ҳ. АБДУВАЛИЕВ, Кентов шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 2018-06-03, 15:17 162
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.