26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Равнақ топаётган қадимий ҳунар

Кўҳна Сайрам диё­ри­дан қан­чадан-қанча ноёб ис­теъдод эгалари, олиму фузалолар, миллий ҳу­нармандчиликни бу­тун дунёга кўз-кўз қилган мо­­­­­­­­­­­ҳир усталар етишиб чиқ­­­­қан.

Бугунги саҳифамиз меҳ­­­­мони ҳам юксак дид билан яра­­тилган меъмо­рий оби­да­лар­ бун­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ёдко­ри. У ясаган гумбазу ра­­­воқлар хорижлик сай­­­­­­­­ё­­ҳларни ҳали ҳануз ҳай­­­­­­­­­­­­­­­­­­рат­­­­га сол­моқда. 

Но­­­­­­­­­­­­ёб ама­­­­­­лий санъати би­­лан ях­­­­­­­­­­­­­­­­ши танилган, эл-юрт ол­­­­­­қишига сазовор бў­­­либ ке­­­­ла­ётган, ота кас­бининг бо­­­­­­шини тутган моҳир уста Ризамат Зиё­­­­­матов. гумбаз устаси Ортиқмат ота хонадо­нида иккинчи ўғил бў­либ дунёга келди. Ёшлигидан ота­сининг ҳунарига қизиқди. Сайрам даҳасининг Исфижоб маҳалласида гумбаз ясаб, халқнинг дуосини олиб ке­лаётган Ризамат ака турмуш ўртоғи Шаҳрихон билан 2 ўғил, 2 қизни тарбия­лаб ўстиришган.

Ўта вазмин, камтар уста биз билан суҳ­батда қуйидагиларни гапириб берди:

– Гумбаз ясаш ҳунари юрти­­­мизда қа­димдан улуғланиб, ав­лод­­­­­дан-авлодга ўтиб келмоқда. Болалигимда отамнинг ишларига қизиқиб, ёнидан бир зум ҳам жилмай, барча ҳаракатларини синчиклаб кузатардим. Бош­­­­қа болалар каби ўйинчоқ ўйнама­ганман. Фақат болта, болға, мих, бир парча ёғоч топилса, ки­фоя эди. Оилада тўрт ўғил­миз, барчамизнинг ҳам ўзи­миз ардоқлаган ҳунаримиз бор. 8-9-синфда ўқиб юрган пайт­­ларимда отамга шерик бўлиб, устачилик қилардим. Уй қуриш, том ёпиш ишларини пухта ўр­гандим. 

Мактабни битиргач, бри­­­­­­­­­­­­гада тўплаб, ҳунаримни давом эт­тирдим. Анча йиллар бўл­ди болта, болға қўлимдан тушма­­­­­­­­ганига. 1996 йилдан бошлаб гумбаз ясашни ўзлаштириб олдим. Ўғил­ларим ҳам менинг касбимни давом эттиришяпти. Ҳозирги кунда 15дан зиёд шогирдим бор. Улар ҳам халқ корига камарбаста бўлиб, давлатимизнинг иқтисодий ривожига баҳолиқудрат ҳисса қўшиб келишмоқда. Илк маротаба Иброҳим ота масжидининг гум­базини ясаганман. 

Энг катта гумбазларни Ўскамен ва Жанаўзендаги масжидларга ишладик. Алмати вилоятидаги На­уризбай ботир мақбараси, Қи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зил­­­­­­ўрдадаги Сўнақ ота мақ­­ба­­­раси, Туркистондаги, қўйингки, юр­тимизнинг барча вилоят, шаҳар, туман­ларидаги масжидлар борми, мақ­баралар борми, аксариятидаги гум­базлар менинг раҳбарлигимда ясалган. Битта масжидга ишла­надиган гумбаз учун унинг кат­та-ки­­­­­­­­­чиклигига қараб 1-2 ой вақт кетади. Уларни шаклга кел­ти­­ришда қўл кучи асосий восита ҳи­­­­­­­­­соб­ланади. Ҳозирги кунда Қа­­­­­ратўбе овул округидаги янги мас­­­­­­­жиднинг гумбазини ишла­яп­­­миз. Гумбазга буюртма бўлмай қолган пайтларда том ёпиш би­­­­­­лан шуғулланиб тураман. Шим­кент шаҳридаги асосий катта иморатларнинг томини ёпишда иштирок этганман. Ҳозир наби­раларим ҳам боғчадан келса югуриб келиб, бизга “қарашиш”га киришиб кетишади. Қўлларига мих, болға, тунука олиб, тақир-туқир қилиб юришади.

Бу шундай ҳунарки, қўлинг келишиб, қонун-қоидасини бил­ганинг билан унга чин эътиқод қўймасанг, олиб кетол­майсан. Яна аксинча бўлиши ҳам мумкин. Сен бир ҳунарни яхши кўрасан, бироқ истеъдодинг бўлмаса, эгаллай олмайсан. Шундай экан, бу ҳунарни эгаллаган одамнинг қалби пок бўлиши керак. Ўғил­ларим Баҳром ва Адҳам ҳам – уста. Гумбаз учун керакли уску­наларни бозор­лардан, турли дўконлардан буюрт­мачининг та­лаб-истакларини инобатга олган ҳолда харид қиламиз. Ёки ўзлари берган металлдан хоҳишларига қараб ишлаб беришимиз мумкин.  

Гумбаз ясаш – совуқ бир тунукага янги ҳаёт бериш, гўзал­лик яратиш дегани. Меҳнатимиз меваси одамларнинг кўнглини завқ-шавққа тўлдирса, биз учун бундан катта мукофот борми?!

Тасвирларда: Ризаматнинг отаси Ортиқмат Зиёматов; уста гумбазини ясаган мас­­­­­­­­жид­лардан бири.

Дилбар САЪДУЛЛА қизи., 2018-06-03, 15:23 175
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.