26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мозийдан хабар излаб...

Биз болалигимиздан олис  ўтмишдан гувоҳ берувчи му­зейларни бориб кў­­­­­­­ришни ор­зу қилардик. Афсуски, ав­валлари қишлоқларда бундай музейлар бўлмаган. Ўтган асрнинг 90-йил­ларида моҳир журналист ва та­рихчи, раҳматли Мираҳмад Мир­­холдоровнинг ташаббуси би­лан Сай­рамда қишлоқ музе­йи ташкил қилин­ган ва бу ерга ташриф буюрган ма­­ҳал­лий ҳам­да хорижлик меҳ­монлар хал­­қимизнинг кечаги ва бу­гунги ҳаё­ти билан яқиндан танишиш им­кониятига эга бўлишган эди. 

Буни қарангки, ўз уйида му­зей таш­кил қилишдек савобли ишга яна бир касбдошимиз қўл урибди. Ушбу ташаб­бусни фақат қўлламоқ даркор. Ўзининг кўплаб шеър ва достонлари, ва айниқ­са қондошлари бўлмиш ахиска турк­ларининг аччиқ, аммо шонли ҳаёт йўли­дан ҳикоя қилувчи тарихий асарлари билан кўпчиликка та­ниш таниқли шоир, публицист Иброҳим Ҳуккиев( Туркий) кўпдан бери туркий халқлар ҳаётидан сўзловчи музей ташкил қилишни дилига тугиб қўйганди. 

Бундан уч йил олдин нафақага чиққач, мушкул ишни қў­лга олди. Ўз уйидан махсус хона ажратиб, уни турли тарихий китоб­­лар, бун­­­­­­­­дан қарийб бир аср ва ундан ол­­­­­­­­­­­­­­­­­­дин туркий халқ­ларнинг моҳир ус­­­­­­­­­­­талари, темирчилари, че­вар­­­­­­­­­­­­­­лари то­монидан тайёрланган турли уй-рўзғор, заргарлик буюм­лари, кўҳна кийим-кечаклар ва бош­қа ноёб топилмалар билан тўл­дириб борди. Таъкидлаш жоиз,  халқнинг ўтмишдаги бой ҳаётидан ҳикоя қилувчи ушбу қимматбаҳо буюмларни топиш осон кеч­мади. Баъзиларини таниш-билиш­лар­­­дан, айримларини эса бегона кишилардан муайян маблағ эва­зига сотиб олди. 

Муборак рўзаи Ра­мазон ара­­фасида Иброҳим ака хона­до­нига ҳурматли меҳ­монларни чор­­­­­­­лаб, музейнинг тан­танали очи­лиш маросимини нишонлади. Тадбирда Сайрам тумани ҳо­кимининг муовини Мадияр Ўраз­алиев, вилоят турк этно­маданият бирлашмаси раиси Латифшо Аса­нов ва бошқалар му­­­­­­­­­­зейда тўп­ланган қимматбаҳо экс­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­понат­лар билан яқиндан тани­шар экан­лар, Иброҳим акага тасан­нолар айтишди.

Нима ҳам дердик, халқимизда,  мозийгақайтиб иш кўрмоқ – хайр­­­­­­ли, деган гап бор. Иб­­роҳим Ҳук­киевга иш­ларида омад, музей ҳали кўп йиллар ёш авлодни хал­­­қимизнинг шонли ўт­мишидан баҳ­раманд этишини тилаб қо­ламиз.

И. КАРИМОВ, 2018-06-03, 15:26 162
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.