26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Дўстлик” уйлари этнослар зич яшайдиган туманларда очилади

Шимкент шаҳрида “Бешта ижтимоий ташаббус – тинч тараққиёт ва ижтимоий тотувлик кафолати” мавзуида вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХI сессияси ўтди. Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими, вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеясининг раиси Ж. Туймебаев иштирокида ўтган йиғилишда этномаданият бирлашмалари раислари ва аъзолари, туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят маслаҳати депутатлари ва зиёлилар, ёшлар, ОАВ вакилларидан иборат жами мингдан кўпроқ  одам қатнашди.

Сессия ишига раислик қилган минтақа раҳбари,  “Бешта ижтимоий ташаббус – жамият ижтимоий бирли­гининг таянчи” мавзуида ўтган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХVI сессиясида “Элбоши Нурсултан Назарбаев юклаган қатор вазифа-мақсадларнинг вилоятда қандай бажарилаётганига  тўхталди.  

–  Бугунги Ассамблея  – миллион­­лаб қозоғистонликларни умумий мақ­садга сафарбар этган, буюк ор­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зу­­­га етаклаган, бир манфаатга жипс­­­­­лаштирган алп куч. Инсон тақ­­­ди­ри Ватани томири билан туташ. Мам­лакатимизнинг гуллаб-яшнаши ҳар биримизнинг обрўйимиз. Бугунги сессияда Элбоши бешта ижтимоий ташаббусининг вилоятда амалга оширилиши муҳокама қилинди. Бу муҳим ташаббуслар – ижтимоий давлат қуришни кўзда тутади. Улар ҳар биримизга ижтимоий жавоб­гарлик юклаб, иттифоқимизни янада мустаҳкамлашга ундайди. Қозоғис­тонликлар Мустақиллик берган катта ютуқларга шоҳид, – деди минтақа раҳбари.

Ассамблеянинг ХХVI сессиясида кўтарилган “Қазақтану” лойиҳаси ҳақида гапирган “Цеснабанк” ҲЖ ходи­маси қозоқ келини Юля Дробязко “Қазақтану” бўйича махсус дастур қабулланса, деган фикр билдирди.

– Мен, Юля Дробязкоман.  Бепо­ён қозоқ даласини Ватаним деб биладиган рус қизиман. Бугунги кунда катта қозоқ оиласининг туту­нини ту­татиб ўтирган инобатли ке­лини ва икки боланинг ардоқли онасиман. 2005 йили Элбоши Нур­султан На­зарбаев вилоятга са­фари чоғида вилоят ёшлари билан учрашди. Ушбу йиғинда Прези­дентнинг олдида нутқ сўзлаш бах­­ти­га мушарраф бўлдим. Бутун эл олдида Элбошига келажакда қозоқ йигитига турмушга чиқиб, қо­зоқнинг сонини кўпайтиришга ваъда бер­дим. Мана бугунги кунда шу ваъдам­да туриб, қозоқ йигитига тур­­­­­­мушга чиқдим. Умр йўлдошим – қо­зоқ. Болаларим – қозоқ. Ўзим ҳам қозоқ бўлиб кетганман. Ўтрордаги намунали келинлардан бириман. Қозоқнинг келини бўлиш – яхши, энг асосийси қариндош-уруғларнинг кўплиги. Оиламиз билан қозоқ, рус байрамларини нишонлаймиз. Ўзаро қозоқ-рус тилларида гаплашамиз. Ҳурматли Жансейит Қансейитули! Бу йилги Ассамблеянинг йигирма олтинчи сессиясида Жануб номидан  сўзлаган Наталья Романова унда қатор масалаларни айтиб, Элбоши олдида “Қазақтану” масаласини  ўр­­тага ташлаган эди. Мен ўзим бу таклифни бажонидил қўллайман  ва “Қазақтану” бўйича махсус дастур қабулланса,  деган   таклифим бор, – деди Юля Дробязко.

Сессия давомида вилоятнинг иж­тимоий-сиёсий ҳаётида фаол қат­нашиб, ижтимоий тотувлик ва умум­­­­­миллий бирликни таъминлаш бо­­­­­­­­­расидаги давлат сиёсатининг амал­га оширилишига қўшган ҳиссаси учун вилоят корейс этномаданият бир­­лашмасининг раисаси Роза Пак  ва вилоят грузин этномаданият бир­лашмаси раиси Заал Бочора­шивили  вилоят ҳокимининг “Алғыс хат”и билан тақдирландилар.

Элбоши белгилаб берган бешта ижтимоий ташаббусни дадил амалга ошириш зарурлигини айтган вилоят ҳокими сессияни якунлаб, вилоят бошқармалари, туман ва шаҳар ҳо­ким­ларига қатор аниқ топшириқлар бер­ди. Шу билан бирга, ҳоким этнос гуруҳлар зич яшайдиган Сайрам, Мақтаарал, Сариоғоч, Тўлебий ту­ман­лари ва Туркистон шаҳрида биз­­­нес­нинг ижтимоий масъулияти дои­­­­­­­­­­­­­­расида “Дўстлик” уйларини очиш ва­­­­­­зифасини юклади. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-06-03, 15:28 733
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.