26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Партия замонавийлашув жараёнида

Астанада ҚР Президенти Нурсултан Назарбаев раислигида “Нұр Отан” партияси 
Сиёсий кенгашининг кенгайтирилган мажлиси ўтди. 

Унда Сиёсий кенгаш аъзолари, давлат органлари раҳбарлари, партия девони вакиллари, шунингдек, видеоконференция шаклида вилоят филиаллари раҳбарлари, маслаҳат котиблари, минтақавий партия фаоллари иштирок этди, дея хабар беради Kazpravda.kz. 

– Бугунги кун тартибига иккита масала киритилган. Биринчиси – “Нұр Отан” партиясини тизимли модернизациялаш, иккинчиси – “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси” бажарилиши устидан назорат ўрнатиш, – деди Давлат раҳбари. 

Нурсултан Назарбаев ўтган йили ноябрь ойидаги Сиёсий кенгаш мажлисида партия фаолиятини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар ўтказишга оид қатор аниқ топшириқлар берилганини эслатди. 

– Биз партиянинг умуммиллий кун тартибини шакллантиришда фаол иштирок этиши кераклигини айтган эдик. У замонавийлашувни ҳаракатлантирувчи асосий кучлардан бири бўлиши керак, – деди Давлат раҳбари. 

Президент партиянинг кадрлар захираси билан мақсадга мувофиқ иш олиб боришни созлаш, партиячиларнинг сони эмас, сифатига эътибор қаратиш топшириғи берилганини эслатди. Ишда янги технологиялардан яхшироқ фойдаланиш вазифаси қўйилди. Ёшлар билан ишлашни фаоллаштириш лозим. “Жас Отан” олдига барча ёшлар ташкилотларининг раҳнамоси бўлиш ҳамда таҳлилий тадқиқот ва партиявий маълумот олиш масалалари билан жиддий шуғулланиш вазифасини кўндаланг қўйди.

– Бу барча топшириқларнинг моҳияти шундаки, Қозоғистонда ўтказилаётган модернизациялашнинг ишончли таянчи, мамлакатдаги етакчи сиёсий куч сифатида “Нұр Отан” партияси нуфузини ошириш, – таъкидлади Элбоши.

Бундан ташқари Давлат раҳбари ҳар бир қозоғистонликнинг фаровонлигини оширишга қаратилган “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси”ни амалга оширишдаги партиянинг ролини қайд этди. “Нұр Отан”нинг Парламент фракцияси уларни ҳаётга татбиқ этиш учун қонунчилик базасини яратишга ўз ҳиссасини қўшди. Партияга Қозоғистон халқи Ассамблеяси билан биргаликда ана шу ташаббусларнинг амалга оширилишини назорат қилиб туриш топширилди.

Kazpravda.kz маълумотлари асосида, 2018-06-03, 15:31 584
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.