26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
200 киши бепул ўқитилади

Жорий йилнинг 1 июнидан сентябрь ойигача ЖҚВ касаба уюшмасининг ўқув марказида “Натижали иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривож­лантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжал­ланган дастури” доирасида ишсиз фуқаролар бепул ўқитилади. 

200га яқин киши жалб этилиб, улар ошпаз, тўқи­­­мачи, ҳайдовчи, мебель йиғувчи сингари 8 мутахас­сислик бўйича таҳсил ола­ди. Буни минтақавий ком­муникациялар хизматида ўтган брифингда “Жанубий Қозо­ғистон вилоят касаба уюшмалар маркази” мин­тақавий касаба уюш­малари бирлашмаси раиси Берик Бекжанов маълум қилди.

Унинг айтишича, бугунги кунда Қозоғис­тон касаба уюшмалари федерацияси рес­­пуб­­­­­­­ликамиздаги сони энг кўп ташкилот ҳисоб­ланади. Унинг таркибидаги 18та соҳа­вий касаба уюшмасининг 2 миллиондан зиёд аъзоси мавжуд. Жанубий Қозоғистон ви­лоятида 221752 киши аъзо.

– Умуман олганда, ка­са­бачилар бир­лашмаси барча соҳа ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш, хавф­­сизлик, меҳнат таътилини вақтида олиш сингари ма­салаларни ҳал қилиш учун тузилган ташкилот. 2008 йили вилоятда ишлаб турган 16000 корхонадан фақат 1853тасидагина ходимлар билан шарт­нома тузилган эди. Бу – 11,6 фоиз дегани. Ҳозирги кунда шартномалар улуши 42 фоизга етди, – деди Б. Бекжанов.

Шунга мувофиқ, 2018-2019 йиллари “Меҳнат шарт­­­­­­­­­­­­­­­­­номасини тузинг!” мав­­зуси­да республика акцияси ўта­­ди. Унинг мақсади – яши­­­рин ва ноқонуний меҳ­­­­­­­нат му­носабатларини қис­­қар­тириш, ишчи­ларнинг ҳуқуқ­­лари ва ман­­­фаатларини ҳимоя қилиш даражасини оши­­ришдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, ка­сабачилар бадал пулининг 70 фоизи бошланғич таш­килотда қолса, 30 фои­зи касаба уюшмалари дево­нининг мунтазам ишлаб туриши учун сарф­ланади.

– Бошланғич касаба уюш­­­­­­­­­­малари ўз маб­лағини жа­­моадаги ҳар қандай тад­бир­га сарфлаши мум­кин. Бугунги кунгача иж­ти­­­моий тўловлар касаба уюш­ма­ларига йў­налтирилиб, таш­килотлар ишчилар учун йўлланмаларни сотиб олар ва уларни хо­димларига ўз баҳосидан 90 фоиз арзонга ёки бепул тарқатади. Мисол учун, ўтган йили 10та со­ҳавий касаба уюшмасидан 4100 киши соғ­ломлаштириш йўлланмасини олган. Улар­дан 3000га яқини вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшма қўмитасига тегишли бўлиб, уларга 160 миллион тенге ажратилган, – деди Берик Бекжанов.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-06-05, 10:53 228
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.