26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Менингитдан эҳтиёт бўлган афзал

Марказий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири Елжан Биртанов Алматидаги М. Айқимбаев номидаги Қозоқ карантин ва зооноз инфекциялар илмий маркази базасидаги марказий референс-ташҳисхонанинг фаолияти ва менингитнинг тарқалиш орасида алоқа йўқлигини маълум қилди.

– Бу илмий марказ узоқ вақтдан буён фаолият юритади. Ана шу даврдан бери бу ерда ўта хавфли инфекцияларнинг штаммлари сақланади. Америкалик ҳам­касблар кўмагида хавфсизлиги юқо­ри замонавий ташҳисхона қурилди. Энди­ликда ана шу штаммлар хавфсизлик чора­ларига қатъий риоя қилинадиган жойда сақланмоқда, – деди вазир.

У менингит касаллиги аҳоли орасида кундаликда учрайдиган хасталик эканлигини айтди.

– Менингит ташҳисхонада сақланадиган касалликларнинг ўта хавфли тури ҳисоб­ланмайди. Бу ердан ҳеч қачон касаллик тарқалган эмас, – деди Е. Биртанов. – Шу боис фитнага ишонмасликларингизни сўранамиз.

Таъкидлаш жоизки, жорий йили Алматида менингит касаллигига дучор бўлганлар сони ортиб кетган. Умуман, йил бошидан буён Қозоғистонда менингит инфекциясини юқтирган 58 бемор рўйхатга олинган. Улар­нинг 18 нафари 14 ёшгача бўлган болалар. 

МКХ материаллари асосида тайёрланди, 2018-06-05, 10:57 879
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.