26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тўрт қаватли мактаб қурилади

Шимкент шаҳрида 4 қаватли мактаб қуришга рухсат берилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигида ўтган мажлисда шаҳар қурилиш бўлими раҳбари Абилсейит Рабаев маълум қилди.

Мажлисда 2020 йилгача шаҳарда авария ҳолатидаги ҳамда уч сменали мактаблар масаласи ҳал этилиши таъкидланди.

Бунинг учун 3000 ўқувчига мўлжалланган иншоотлар қурилиши керак, дейди мутахассислар.

Умуман, шаҳардаги қурилиш ишларининг барчаси белгиланган жадвал асосида амалга оширилади.

Чунончи, шаҳарда бугунги кунда 10та мактаб, 1 болалар боғчаси қурилмоқда ҳамда 4та мактаб таъмирланмоқда. Олтита мактабнинг бештаси жорий йилда фойдаланишга топширилади. Улар:

- Таскен даҳасидаги 600 ўқувчига мўлжалланган 103-сонли ўрта мактаб;

- Бўзариқ кичик туманидаги 900 ўринли мактаб қурилиши;

- Сайрам даҳасидаги 112-сонли ўрта мактабнинг 300 ўринли ўқув блоклари қурилиши;

- Қарабастау даҳасидаги 99-сонли ўрта мактабнинг 300 ўринли қўшимча қурилиши;

- 76-сонли ўрта мактабнинг ўқув биноси, ошхона, устахона ҳамда спорт зал қурилиши.

Мажлисда шаҳар қурилиш бўлими раҳбари А. Рабаев мактаб қурилишида деярли муаммолар йўқлигини  қайд этди.

М. УСМОНОВА, 2018-06-05, 11:06 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.