26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳам долзарб, ҳам самарали сабоқлар

“Шимкент” меҳмонхонасида россиялик ши­фокорлар иштирокида “Пешоб йўллари тизи­мининг хатарли ўсимтасини мультитартиб усулида даволаш” мавзуида халқаро онкоурологлар форуми ўтди.

Соғликни сақлаш бошқармаси ва Қозоқ онкология ҳамда радиология ил­мий-текшириш институти томонидан онколог шифокорларнинг малакасини ошириш мақсадида уюштирилган халқаро даражадаги тадбирда Россиянинг П. Герцен номли илмий-текшириш онкология институти катта ходими, тиббиёт фанлари номзоди К. Нюшко, Россия онкоурологлар ҳамжамиятининг вице-президенти, тиббиёт фанлари доктори, профессор И. Русаков, Қозоқ онкология ҳамда радиология илмий-текшириш институти онкоурология марказининг раҳбари, Қозоғистон Республикасининг штатсиз бош онкоурологи, тиббиёт фанлари номзоди Н. Нурғалиев, Қозоғистон-Россия тиббиёт университетининг онкология ҳамда маммология кафедраси мудираси, тиббиёт фанлари доктори С. Есентаева ва бошқа кўплаб мутахассислар иштирок этишди.

Бугунги кунда бутун жаҳонда қовуқ ости безининг хатарли ўсимтаси касаллигига учраган беморлар сони ортиб бормоқда. Жанубий Қозоғистон вилоятида йил сайин ушбу хатарли хасталик билан 60дан зиёд бемор рўйхатга олинса, пешоб халтачаси саратони билан 60, мояк саратони билан 40га яқин бемор аниқланмоқда. Ачинарлиси, касаллик  60 фоиз беморда 3-4 босқичдагина аниқланмоқда.

– Онкоурология форумини ўтказишдан мақсад – эрта ташҳис қўйиш, беморларни мажмуавий даволаб, уларнинг ҳаётини узайтиришдан иборат. Бу, биринчи нав­батда пешоб халтачаси саратонини эрта аниқлашда Дастлабки тиббий-санитария ёрдами (ДТСЁ) шифокорларининг уролог ҳамда онкологлар билан ҳамкорликда ишлашини талаб этади, – деди вилоят соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Мухан Егизбаев.

Биринчи куни Москвадан келган уро­логлар саратонга чалинган бе­мор­га мураккаб жарроҳи ўтказишди. Операция россиялик жарроҳ Кирилл Нюшко раҳбарлигида амалга оширилди. Хорижлик мутахассислар маҳаллий шифокорларимизга жарроҳининг замо­навий усулларини ўргатиб, маҳорат дарсини ўтишди. 

Маълумотларга кўра, беш ойда 60 нафар эркак қовуқ ости безининг хатарли ўсимтасига дучор бўлган. Бу хасталик – бемор умрини қисқартиради. Шунинг учун шифокорлар ҳозир саратоннинг бу турини эрта аниқлаш мақсадида скрининг текширувларини йўлга қўйган. Яъни, хасталик дастлабки босқичида аниқланиб, вақтида жарроҳи қилинса, дард ортга чекинади, дейди шифокорлар.

Қозоқ онкология ҳамда радиология илмий-текшириш институти онкоурология марказининг раҳбари Нуржан Нурғалиев (тасвирда)нинг айтишича, жарроҳи вақтида қилинса, нур устига нур. Иккинчидан, ясама  қовуқ қўйиладиган бўлса, пешоб йўлидаги қийинчиликлар ортда қолади. Ҳозир биз  мана шундай жарроҳиларни амалга ошириш учун хорижлик мутахассислар ёрдамида тажриба орттиряпмиз. Қозо­ғистонда йилига 100га яқин шундай жарроҳи қилинади.

Самарали ҳамкорлик туфайли маҳал­лий мутахассисларимиз чет эллик ҳам­касбларидан жуда кўп нарсани ўрганиб олишади. Қолаверса, маҳорати ортиб, хатарли касалликка чалинган беморларга вақтида ёрдам кўрсатади.

 

 

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-05-25, 11:05 230
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.