26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кичик бизнеснинг катта имкониятлари

Жаҳон молиявий инқирози даврида ҳам қийинчиликларга бардош бериб, фаолиятини фаоллаштириб, янги иш ўринлари очиб келаётган ўрта ва кичик бизнес вакиларининг хатти-ҳаракати таҳсинга лойиқ. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган инқирозга қарши чоралар дастурида кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу чора-тадбирлар солиқ ва кредит имтиёзлари билан бир қаторда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш мақсадида иқтисодиётимиз ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни ҳам ўз ичига олади.

– Кичик бизнеснинг иқтисодиётда тутган ўрни ва роли беқиёсдир, – дейди Тулебий тумани ҳокими ўринбосари Сержан Дуйсебаев. – Шу сабабли юртимизда кичик ва ўрта бизнес шўъбасининг рағбатлантирилиши мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳал қилувчи стратегик омилларидан бири ҳисобланади. Ҳукуматимиз томонидан чиқарилган қатор карорлар натижасида бошланган кичик ва ўрта корхоналар ташкил этиш ва уни рағбатлантириш жараёни кейинги йилларда иқтисодиётимизда муҳим ўзгаришларга олиб келди. Туманимизда кичик ва ўрта бизнес хусусий тадбиркорлик, кичик фирмалар ҳамда ўрта корхоналардан иборат ва туман иқтисодиёти ривожига баҳолиқудрат ҳисса қўшиб келмокда.

Кичик ва ўрта бизнес аҳоли орасида иш юритиш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, унинг бозор муносабатларига мослашганлик даражасини оширишда самарали воситадир. 

Кичик ва ўрта корхоналар бутун иқтисодиётнинг самарадорлигини сезиларли даражада оширмоқда. Улар истеъмол талабининг ўзгаришларига тез мослашиб, иқтисодий вазиятнинг тебранишларига мувофиқ тарзда ўз фаолияти ихтисосини тез ва нисбатан асоратсиз ўзгартира олади. Ҳамда уни ташкил қилиш учун камроқ харажат талаб қилади.

Туманимизда кичик ва ўрта бизнес шўъбасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ўсиш суръатлари ва ҳажми кейинги йилларда ошиб бормоқда, бу корхоналар сони, меҳнат самарадорлигининг ортиши, янги технологияларнинг жорий этилиши билан боғлиқ, албатта.

Давлатимиз тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини кенгайтириш учун барча шароитларни яратмоқда. Улар технологик асбоб-ускуналарни олиб киришда импорт божларини тўлашдан озод қилинган. Республикага янги технологияларни олиб кириш кичик ва ўрта бизнес корхоналарига жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортга сотиш имконини беради. Буни Тўлебий туманининг 1-мамир қишлоғида фаолият юритаётган «Балмұздақ» масъулияти чекланган биродарлик ва Кўксаёқ қишлоғидаги “Фудмастер-Шымкент” корхонаси мисолида кўришимиз мумкин.

МУВАФФАҚИЯТ ТАРИХИ

Ўрта ва кичик бизнес ривожи орқали туман иқтисодиётига ҳисса қўшиб келаётган корхоналардан бири – «Балмұздақ» МЧБ фаолиятини 1997йили Тўлебий туманидаги лимонад цехи биносида бошлади. 

Дастлаб, бу корхона музқаймок чиқарадиган кичкина цех очиб, яхшигина даромад олди ва уни цехни кенгайтиришга, бинони таъмирлашга сарфлади.Тадбиркор Адахон Турдиев бошчилигидаги жамоа бор-йўғи тўрт кишидан иборат эди. Йилдан йилга корхона кенгайиб борди, кўплаб янги иш ўринлари очилди. Кўп йиллар туман матлубот жамиятининг ҳисоб-китоб бўлимига бошчилик қилган Собиржон Эргашев кичик корхонанинг оёққа туришига катта ҳисса қўшди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қўшни вилоятлардан ҳам харидорлар кела бошлади. Маҳсулот турлари ҳам кўпая борди. Давлатимиз томонидан корхона муносиб тақдирланиб, бир неча йил якуни буйича республика танловида ғолиб, деб топилди. Раҳбарига эса «Алтын сапа»сертификати топширилди. 2007йилдан бошлаб «Балмұздақ» Туркия компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда

Музқаймоқ, асосан, иссиқ кунларда истеъмол қилинганлиги боис, ишчилар кузнинг иккинчи ойидан баҳорнинг иссиқ кунларигача ишсиз қолишар эди. Бу муаммони ҳам корхона раҳбарияти ҳал қилди. Бу ерда гўшт маҳсулотлари ишлаб чикарила бошланди – дудланган товуқ гўштидан чучварагача.

Экология талабларига жавоб берадиган тозалагич ускуналарини ўрнатган корхонанинг иш тажрибасини ўрганишни истаганлар ҳам йўқ эмас. Улар учун эшик доимо очиқ. Биродарлик директори А. Турдиев бошчилигида Элбошимиз Н. Назарбаевнинг «Қозоғистонни яшил диёрга айлантирайлик», деган таклифи қўллаб-қувватланди ва корхона атрофидаги ташландиқ жойда мевали боғ яратилди.

Корхона туманда ўтадиган деярли барча хайрия тадбирларида қатнашиб, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиб келмоқда.

 

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган

«ФудМастер»нинг қаймоғи, турли йогуртлар, «БИО-С Имун+» қуюлтирилган сути «Қозоғистонда ишлаб чиқарилган» тамғаси билан МДҲнинг деярли барча мамлакатларига экспорт қилинмоқда. 

«ФудМастер» компанияси тарихи 1995 йилларда бошланган. Ўша даврда ёш тадбиркорлар олдида нима учун сут етарли бўлса ҳам, Қозоғистонда йогурт каби фойдали ҳамда тўйимли маҳсулот ишлаб чиқарилмайди, деган савол туғилган эди. Бир гуруҳ тадбиркорлар сут заводини ижарага олиб, илк бор Қозоғистонда йогурт ишлаб чиқарган. Бугунги кунда компаниянинг 16 филиалида йирик 4 заводи ҳамда 2 сут цехлари мавжуд. Компания Қозоғистон бозорларида сут маҳсулотлари етиштиришда етакчи ҳисобланади. Шунингдек, у маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасида ўз маҳсулотлари сифати ва ҳажми билан алоҳида ўрин тутади. Истеъмолчилар орасида қатиқ, қаймоқ, уй сузмаси, «Дольче» йогурти, «БИО-С Имун+» қуюлтирилган сути ва бошқа маҳсулотлари кўпроқ талабга эга. Бугунги кунда компаниянинг заводлари 100га яқин турли маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда. Таъкидлаш жоиз, йил сайин компания Қозоғистон аҳолисига янги, сифатли ҳамда хуштаъм маҳсулотларини тавсия қилмоқда. 2004 йилдан бошлаб, «ФудМастер» компанияси жаҳондаги юқори сифатли сут маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган, дунёдаги 200дан зиёд ташкилотларни бириктирадиган халқаро Лакталис (Франция) гуруҳига аъзо. Компаниянинг асосий мақсади – Қозоғистонда сут маҳсулотларини қайта ишлашнинг барқарор ривожланиши ва аҳолини табиий бирикмалардан иборат, жаҳон сифат андазаларига муносиб маҳсулотлар билан таъминлаш.

2001 йили корхона халқаро мавқега эга TUV Reinland (Германия) уюшма сертификатини қўлга киритиб, халқаро талабларга мос ISO 9001:2000 меъёр менежменти тизими билан ишлаган илк озиқ-овқат компанияси. «ФудМастер» 2005 йили Қозоғистонда биринчи бўлиб мазали сузма ишлаб чиқарган. Юқори технология билан жиҳозланган мазкур компания ўтган даврда тармоқларини кенгайтириб, турли манзилларда филиалларини оча бошлади. 

Корхонанинг эришган ютуқларига келсак, 2003 йилдан бошлаб республика танловларида «ФудМастер» Ряженка айрони, «Био-С» йогуртлар ва сузмадан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, «ФудМастер» қаймоғи 1- даражали дипломни қўлга киритди, «FOODWEEK- 2008» маҳсулот ишлаб чиқаришнинг халқаро ҳафталигида «ФудМастер айрони», «Лактония» айрони ва йогурти, «ФудМастер» қаймоғи Қозоғистон бозоридаги энг фаол маҳсулот номинациясига эга бўлди.

Шундай қилиб, кичик ва ўрта бизнес – аҳолининг талай қисми учун меҳнатини қўллайдиган жабҳа ва даромад манбаига айланиб, халқимиз фаровонлигининг ортиши учун муҳим омил бўлмоқда.

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-06-05, 11:10 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.