26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкент – миллионли мегаполисга айланди

Вилоят ва Шимкент шаҳри ҳокимларининг шаҳарликларга МУРОЖААТИ

Ҳурматли шаҳарликлар!

Шимкент шаҳри Қозоғистоннинг учинчи мегаполиси, деб эълон қилинди. Сизларни ушбу тарихий воқеа билан қутлаймиз!

Яқинда Давлат раҳбари ўз сўзида “Қозоғистон агломерацияни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишни бошлади. Авваллари бизда фақат Алматигина миллион аҳолига эга эди, эндиликда эса учта мегаполисимиз бор – Алмати, Астана ва Шимкент шаҳарлари”, деб таъкилаган эди.

Миллионли шаҳар – янги ғоялар, лойиҳа ва режалар, салмоқли сармоялар дегани. Буларнинг барчаси шаҳарнинг янада ривожланишига туртки беради. Шимкент, албатта, бу даражага асрлар давомида етишди.

Олдинда бизни улкан ўзгаришлар кутиб турибди. Энг асосийси – бу янгилик Шимкент шаҳрининг янада ривожланишига имкониятлар туғдиради, ҳар бир шаҳарликнинг ҳаётига янгича тус бериб, ижобий таъсир қилишига ишонамиз. Бу, албатта, бизга юксак масъулият ҳам юклайди.

Астанада ўтган “Болашақ” халқаро стипендиясининг юбилей форумида Элбоши келажак миллионли шаҳарларнинг қўлида, деган эди. Давлат раҳбари бундай шаҳарлар аҳоли учун қулай, хавфсиз, уй-жой коммунал хўжалиги янгиланган ва маданияти юқори бўлиши керак, деб таъкидлади.

Шимкент шундай шаҳарга айланишига ишонамиз. Сабаби, шаҳримизда меҳмондўст, очиқкўнгил, энг асосийси, меҳнаткаш одамлар яшайди. Биз биргаликда Шимкентни Элбоши орзу қилганидек, “ақлли”, “яшил” ва хавфсиз шаҳарга айлантиришимизга ишончимиз комил. Шимкент – тарихини эъзозлаган ҳолда янги ғоялар билан анъаналаримиз ҳамоҳанг ривожланиб, янги технологияларга интиладиган одамлар шаҳрига айланади.

Шимкентликларни мана шу тарихий воқеа билан табриклаймиз!

Барча шимкентликларни ушбу тарихий сана билан табриклаб, фаровонлик ва муваффақият тилаймиз!

Ҳурмат ила Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими. Н. САУРАНБАЕВ, Шимкент шаҳри ҳокими, 2018-06-05, 11:20
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.