26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – вилоят маркази, Шимкент – мегаполис

Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳатининг навбатдан ташқари йигирма учинчи сессиясида депутатлар муҳокамасига Шимкент шаҳри аҳолисининг бир миллионга етиши муносабати билан, унга алоҳида мақом бериш, вилоят марказини Туркистон шаҳрига кўчириш ҳамда унга боғлиқ вилоят, Туркистон, Кентов шаҳарлари чегараларига ўзгартиришлар киритиш масалалари тавсия қилинди.

Жорий қилинган ўзгаришларга мувофиқ, Туркистон шаҳрининг вилоят марказига айланиши туфайли, шаҳар ҳокимлигига қарашли 12та қишлоқ округи (Чоға, Янги Иқон, Эски Иқон, Учқайиқ, Ясси, Ўранғай, Қорачиқ, Югнак, Бобойқўрғон, Чўрноқ, Жибек жоли, Майдантал) Кентов шаҳри ҳокимлиги тасарруфига ўтади. Шимкент шаҳри ҳудуди ўзгаришсиз қолиб, вилоят ҳудудидан алоҳида ажралиб чиқиши туфайли вилоят ҳудуди қисқаради. Шунингдек, ижтимоий, маъмурий иншоотларнинг жойлашиши ва инфратузилмаси, шу жумладан, ичимли сув, газ, автомобиль йўллари, алоқа ҳамда оқар сув билан таъминлаш, уларнинг аҳолига қулайлиги масалалари эътиборга олинади.

Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев барча шимкентликларни миллионли шаҳарга айланиши билан табриклади.

– Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаев доимо миллат маънавиятининг олтин уяси, қозоқ тарихининг туб томири – Жанубга алоҳида эътибор бериб келмоқда. Мустақил Қозоқ элида илк бор миллионли шаҳарга айлантириш режаси, унга алоҳида мақом бериш 2014 йилдан бошланди. Бугунги кунда кўзланган мақсадга эришдик, Шимкент шаҳри аҳолиси бир миллионга етди. Биз Сизлар билан бирга Шимкент шаҳрига республика мақоми берилиши ҳамда янги вилоят марказини танлаш бахти буюрган тарихий онларнинг бўсағасида турибмиз. Марказнинг танланиши нафақат Қозоқ эли учун, балки номи туркий оламга машҳур, муқаддас Туркистоннинг муносиблигини халқимиз шоду хуррамлик билан қабул қилганини таъкидлагим келади. Бунга Туркистон, Кентов шаҳарларининг чегараларига ўзгартиришлар киритиш вақтида аҳоли ўртасида олиб борилган жамоат тингловлари ва ўзларингиз билан муҳокама қилиш давомида амин бўлдим, – деди минтақа раҳбари.

Мазкур масала юзасидан Ҳукумат қошидаги махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда ўзгаришларнинг иқтисодий самарадорлиги, унинг вилоят, Шимкент, Туркистон, Кентов шаҳарларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига таъсири атрофлича таҳлил қилинди.

Юқорида қайд қилинган таклифни қўллаб-қувватлаган халқ номзодлари Жанубий Қозоғистон вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузил­ма­сининг баъзи масалалари тўғрисида вилоят ҳокимлиги ва маслаҳатнинг қарорини имзолашди.

Умуман, шаҳарнинг му­ҳандислик-инфратузилма би­­­лан таъминланиш дара­жаси юқори саналади. Бу кўрсаткичлар Шимкент шаҳ­рининг алоҳида мақом олишига тўлиқ имкон беради.

“Туркистон – руҳни чархлаб, Алашни қўллаб-қувватлаб, синовли даврларда Қозоқ элини сақлаб, баракасини орттирган муқаддас маскан. Онгимизга туртки бериб, ва­танпарварлик туйғусини анг­латадиган ноёб ташаббус, маънавий янгиланишнинг ёр­қин кўриниши бўлиши сўзсиз. 

Бу борада, Туркистон сай­­­­­­­ёҳлик соҳаси бўйича Са­мар­қанд, Бухоро, Хива каби ша­ҳарлар билан рақобатлаша оладиган, Туркий оламнинг пойтахти ҳамда вилоят мар­кази сифатида дунё майдонида Қозоғистоннинг нуфузини оширишига ишонаман”, деди мажлис сўнггида вилоят ҳокими.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-06-06, 18:33 723
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.