26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги мақом, янги имкониятлар

ШИМКЕНТ ЭНДИ РЕСПУБЛИКА АҲАМИЯТИГА ЭГА ШАҲАР

5 июнь. 2018 йил. Шим­кент шаҳри тарихи зарварақ­­ла­­­­­­­­рига битилди.

Шаҳар маслаҳатининг нав­­­­­­батдан ташқари йигирма тўқ­­­­­қизинчи сессиясида депу­­­­­­тат­ларга Шимкент шаҳри аҳо­­­­ли­сининг 1000000га етиши му­носабати билан, яшил ша­ҳарга мегаполис мақоми бе­­риш таклиф қилинди. Ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган халқ номзодлари Шимкент шаҳ­­рига республика аҳамиятига эга шаҳар мақомини бериш тўғ­рисидаги қарорга шаҳар ҳо­­кимлиги билан биргаликда  им­­зо қўйишди. Дастлаб тарихий ҳужжатга шаҳар ҳокими Нурлан Сауранбаев, сўнг сессия раиси, депутат Ҳусанхон Аҳмадхонов ва шаҳар маслаҳати котиби Нурлан Бекназаров имзо чек­­­дилар.

Сессияда иштирок этган ви­лоят ҳокими Ж. Туймебаев Шим­кент шаҳри аҳолисининг бир миллионга етиши билан чин дилдан табриклади.

 – Республика аҳамиятига молик шаҳар мақоми янги имко­­­­­­­ниятларга йўл очади. Ўзгариш шаҳар равнақига, ҳар бир ша­ҳар­­­­ликнинг турмушига ижобий таъсир кўрсатади. Элбоши Н. На­­­­­­­­­­зарбаевнинг ташаббуси би­­­­лан бир неча йил муқаддам Шимкентни миллион аҳолиси бор марказга айлантириш та­шаббуси қўллаб-қувватланган эди. Мана, шу мақсад амалга ошиб, Шимкент элимиздаги миллион халқи бор учта ша­­ҳар­­­­­­­­нинг бирига айланди. Таб­­­­­риклайман! Бизнинг суюкли, кўм-кўк шаҳримизнинг ўрни нафақат вилоят, балки бутун Қозоғистон учун алоҳида аҳа­­­­миятга эга. Буюк Ипак йўлидаги бу масканнинг тарихи ва илдизи жуда теран. Ўрта Осиёдаги кўп асрли тарихга эга шаҳарлардан бири Шимкент, мана энди ҳақиқий тараққиёт йўлига тушди. Бунинг барчаси бизга обрў билан бирга, юксак масъулият юклайди, – деди Ж. Туймебаев.

Сессия мажлисида шаҳар ҳокими Н. Сауранбаев келгу­­­­­­сида амалга ошириладиган режалар кўплиги, унинг бар­­часи маслаҳат депутатлари ва шаҳар фуқароларининг қўл­лаб-қувватлаши билан амалга оширилишини айтиб, ҳам­­­­­­жи­ҳатликда меҳнат қилишга ча­қирди.

Сессия сўнггида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривож­ланишига муносиб улуш қўш­ган қатор фуқаролар “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали ҳамда вилоят ҳокимининг Фах­рий ёрлиғи билан тақдирланди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-06-06, 18:48 668
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.