26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Айсулу – миллионинчи шимкентлик

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ва Шимкент шаҳри ҳокими Нурлан Сауранбаев Шимкентнинг 1 миллионинчи чақалоғини дунёга келтирган Еламановлар оиласини қутлаб, ёш оилага 2 хонали уйнинг калитини топширишди.  Ёш оиланинг тўнғич фарзанди Айсулу Еламанова миллионинчи шимкентлик бўлиб тарихга кирди. Чақалоқнинг ота-онаси кутилмаган бахтдан сармаст эканликларини айтиб, қизларини юрт тараққиётига муно­сиб ҳисса қўшадиган фарзанд этиб тар­биялашга ваъда бердилар.

– Республикамизнинг Алмати ва Аста­на шаҳарлари миллионли шаҳар эди. Эндиликда Шимкент улар сафига қўшилди. Элбоши шаҳримизни миллионли шаҳар, деб эълон қилгач, у ҳамюртларимиз орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Шуни айтиш жоизки, 2017 йили Шимкент шаҳри аҳолиси 39 минг нафарга кўпайди. Унинг 18 мингги ички миграцияга тегишли. Шаҳарнинг миллионинчи одами май ойида дунёга келган. Ана шу бахтли рақам Айсулунинг чекига тушди. Биз унинг ватанпарвар, иболи қиз бўлиб камол топишига ишонамиз, деди вилоят ҳокими.

Айсулунинг ота-онаси – Самат Еламанов ва Айжан Ахайбековалар ўзларига кўрса­­­­­­­­­­­­тилаётган юксак эҳтиром ва совға учун ви­лоят раҳбарларига миннатдорчилик билдиришди. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-06-06, 18:53 682
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.