26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болажонларга қувонч улашиб

“Дўстлик” ҳамжамияти ва Қаратау туман ўз­бек этнома­­­даният бирлашмаси 450 нафар им­конияти чекланган, кам таъминланган оила фар­зандларини байрам баҳонасида бир жойга жамлаб, қувончига қувонч улашдилар. 

Тадбир вилоят ўзбек драма театрида “Ким подшо?” мусиқий эртак томошаси билан бош­­­­­ланди. Даставвал Қаратау туман ўзбек этно­маданият бирлашмаси раиси Ф. Нурметов бо­лаларни байрам билан қутлаб, тадбир дастури билан таништириб ўтди.

Эртак томошасини кўриб бўлгач, болалар “Наврўз” истироҳат боғида аттрак­­ционларда маза қилиб учишди. Шимкент шаҳар “Маданият уйи” санъаткорлари намойиш этган байрам концерт дастури ҳам тантанага ҳамоҳанг бўлди. Ҳомийлар томонидан музқаймоқ улашилиши ҳам барчанинг кўнглидаги иш бўлди. 

Фахриддин Умаровнинг шогирди, хонан­да Толиббой Ниёзҳожиев ҳомийлигида дам­­­­­­­­ланган паловхонтўрадан татиб кўр­ган болажонлар рўзаи рамазон кунлари са­хо­­­­­ватпеша ҳамюртларимизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйган бўлса, не ажаб.  

Тадбирда 12-шифохонанинг “Соғлом тур­муш тарзи кабинети” ходимлари, социо­­­­­­­­­­­­­­­­­лог ва руҳшунослар Ў. Қодиров ва М. Абду­раи­­­­мо­ва бошчилигида фаол қатнашиб, бола­жонларнинг байрами муносиб нишонла­нишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-06-07, 10:13 679
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.