26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Амина» тиббиёт марказида яна бир янгилик

Доимий обуначимиз Ҳу­сан Убайдуллаев табаррук ёшдаги Қаҳрамон она Мағ­руфа Жумабоеванинг «Амина» тиббиёт марказида са­марали даволаниб, ши­фокорлардан миннатдор бўлганини мамнуният билан маълум қилди. Ушбу тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори, Нигора Одил қизи Ҳамза номли мактабдаги Ҳусан аканинг иқтидорли шогирдларидан экан. 

Ўз навбатида ёш, лекин кўп хайрли ишларга бош Нигора Акешовага мурожаат этиб, «Амина» тиббиёт бирлашмасида кардиология соҳасида қўлланилаётган замо­навий усуллар ҳақида сўраб-суриштирдим. У эса, ҳамкасби, кардиолог Расул Йўл­дибоев билан учраштирди. 

– Бу ерда айни пайтда юраги хаста беморларни 24 соат назорат қилиб турувчи машҳур «Инкарт» фирмасининг «Холтеров монитори» аппаратини қўлланмоқдамиз. Қайд этилган маълумотлар компьютерда таҳлил қилиниб, сўнгра шифокор ташҳис қўяди. 

Шунингдек, инсон организмига сунъ­ий жисмоний салмоқ тушган пайт­даги юрак фаолиятини текширувчи «Ве­лоэргометрия» ускунаси ҳам ишла­тилмоқда. Бундай ускуна-жиҳозлар вилоятимизда ҳам саноқли. Самараси эса, беморларга аниқ ташҳис қўйиб, даволашда беқиёс. Мен 13 йиллик иш тажрибаси бор шифокор-кардиолог сифатида пой­тахтимиз Астана шаҳридаги миллий илмий тиббиёт марказида «Кардиологияда функционал диагностика» йўналишида машҳур кардиолог олимлар иштирокида малакамни, иш тажрибамни орттириб, кўп янгиликларни ўзлаштирдим. Энди эса, Астанада олган билим, тажрибамни Туркистонда, беморлар соғлиги учун қўллашга бел боғладим, – дейди Расул Бахтиёр ўғли. 

Туркистондаги «Дружба» ширкатида Ленинграддаги Эрмитаждан 1989 йили машҳур Туркистон дошқозонини олиб келишга ҳомийлик қилган Абдусодиқ Абдураззоқов раҳбарлигида кўп йиллар самарали ишлаган меҳнат фахрийси Зокир Олимов ҳам шифокорлар фаолиятидан мамнунлигини, бир неча кун давомида оғир хасталик чекиниб вужудида енгиллик сезаётганини миннатдорчилик ва қувонч билан қайд этди. 

Махтумқулининг «Соғликни қадрини бил хаста бўлмасдан бурун, хасталик қадрини бил то ўлмасдан бурун» деган пурмаъно сўзлари бугун ҳам долзарб. Беморларга пойтахтдагидек юксак даражада қулайлик яратаётган «Амина» тиббиёт маркази шифокорлари хизматидан баҳраманд бўлинг, қадрли беморлар! 

 

Суратда: Н. Акешова ва Р. Йўлдибоев беморни текширишмоқда.

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-05-25, 11:06 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.