26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қабристон обод – кўнгил обод

Ойларнинг султони бўлмиш Рамазон ойида инсонлар томонидан қилинган ҳар бир савобли иш Аллоҳнинг марҳаматига олинади. Айниқса, йўлларни созлаш, қабристонларни тартибга келтиришдек эзгу ишлар амалга оширилса, ҳам Ҳақ таолодан, ҳам халқдан келадиган раҳматларнинг ҳисоби чексиздир. Буни яхши англаган орислик бир гуруҳ ҳамюртларимиз қишлоқдаги кўҳна қабристонни тартибга келтиришга киришиб кетишибди. Туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ғанишер Раимқулов ҳам­роҳлигида Хўжақўрғон аҳоли манзилига ташрифимиз чоғида бунга гувоҳ бўлдик. Ота-боболар хоки ётган мозорни тартибга келтириш так­лифини тадбиркор, меценат Равшан Ҳайтенов ўртага ташлабди.   Қишлоқ бийи А. Турсунқулов, М. Анортоев кўчаси аҳолиси билан кенгашган ҳолда  хайрли  ишни бошлаб юборишибди.

Халқимизда, кенгашли тўй тарқамас, де­ган нақл бор. Ҳашар йўли билан қаб­­­­­­­­­­­­­­ристон четини ғаровлаш, ичини хас-чўп­­­лардан тозалаш ишлари бораётган экан. Бу савобли ишдан ҳеч ким четда қолмади. Кимдир ҳашарчиларга овқат келтирган, бошқа биров ўз техникаси билан ариқларни тозалаган. Кираверишдаги дарвоза оқ ғиштдан чиройли ва нақшинкор этиб қурилмоқда. Темир пан­­жараларни пайвандлашда қўли гул усталар Аъзам­хон, Рустамхон, Санжарбек, Умид­­жон ва уларнинг устози Султонқул ака ўз фар­зандлари билан жонбозлик кўрсатса, яна усталардан Р. Норметов, И. Раимқулов, М. Мавлонов, Ф. Қурбонқулов ҳамда Б. Раим­­қу­­­­ловларнинг бригадаси ўз хиз­матларини аяшмади.  

Қабристонда ободонлаштириш ишлари айни қизиган чоғда маҳаллада яшовчи Шодибек, Нуриддин ака сингари сахий инсонлар ҳашарчиларни иссиқ овқат билан сийлаб туришди. Ўз техникаси билан барча қазиш, текислаш ишларини амалга оширган Файзулла акага ва унинг фарзандлари Зиёдилло, Шукрулло, Ҳаётиллоларга таҳ­синлар айтсак арзийди.

 Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида қоқилган битта мих ҳам сотиб олинади. Таъкидлаш жоизки, қабристонни соз ҳолатга келтиришда кетган маблағнинг аксари қисмини Равшан Ҳайтенов зиммасига олибди. Маҳалла қўмитаси раиси Ё. Анор­тоев, фаоллардан Н. Алимбеков, Ну­рилла ва Файзулла Неъматуллаев, Й. Мирҳайдаров, Ё. Абдумўминов, Э. Ҳайтенов, Э. Мирҳайдаров сингари фидойилар ишларга бош-қош экан. 

“Қизил Юлдуз” ордени соҳиби, собиқ афғончи Мавлонқул Анортоев сингари мард ўғлонларнинг, тириклигида эл-юрт  равнақи йўлида ҳалол ва самарали меҳнат қилган  марҳумларнинг  муборак хоклари умрбод қўниб топган ушбу қабристонни тоза ва обод ҳолатга келтиришда жонбозлик кўр­сатган барча инсонларга муборак Рамазон ойида қилган савобли ишингиз Парвардигорнинг раҳматига сазовор бўлғай, дея тилак бил­дирамиз.

И. КАРИМОВ, 2018-06-07, 10:20 167
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.