26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сени Роббим кечирар

Юзга айтса, каминг билан кўстингни,

Роса қоқса, ғийбат билан пўстингни,

 Дилингга кўп озор берган дўстингни,

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

 

Юз ўгирса, сендан қавму қариндош,

Топилмаса, битта ҳамроҳ ё сирдош,

Сабринг билан барига бериб бардош,

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

 

Зиё кетиб, келса қоронғу зулмат,

Яхшилигин ҳар дамда қилса миннат,

Сен унга кўрсатиб, бетакрор ҳиммат,

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

 

Етказиб камолга ўғил-қизингни,

Қаратса, ерларга гулдай юзингни,

Назарга илмаса, панду сўзингни,

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

 

Изларига бўлганингда бир кун зор,

Ваъдасин бажармай кетганида ёр,

Шарманда қилганда ёки бир беор,

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

 

Бошингда туҳматдан синдирса таёқ,

Йўлингда ғов бўлиб, чалсалар оёқ,

Эсингдан чиқариб, шу заҳотиёқ,

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

 

Меҳрга зор инсонлар бор қанча нафар,

Душманинг устингдан қозонса зафар,

Оллоҳга ҳамдингни айтгил, ҳар сафар,

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

 

Тангрим зотлар ичиндадир мукаммал,

Қўлингдан кетгувчи бир куни амал,

Ҳар кимга битилган тақдири азал,

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

 

Ёмон сўздан асли юраклар қақшар,

Бол дея, тутсалар қўлингга заҳар,

Сўрови қийиндир, қиёмат маҳшар,

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

 

Улуғдир одобда ҳар дам ўзбегим,

Кўнглингга эрк берма, асло Гулбегим,

Ҳаммага келади бир сўзни дегим:

Сен кечиргил, сени Роббим кечирар.

Гулбаҳром Абатова, Қорабулоқ қишлоғи, 2018-06-11, 10:18 851
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.