26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рамазоннинг сўнгги кунлари – Мусулмоннинг бедор тунлари!

Мана Оллоҳ таолонинг раҳматидан иборат муборак Рамазон ойининг аввалги ўн кунлигини якунлаб, роббимизнинг мағфирати бўлмиш кейинги ўн кунлиги ва охирги дўзахдан ҳалос бўлинадиган кунларини қарши олмоқдамиз. Вақт шу қадар тез ўтяптики, ҳатто, бизга берилган имкониятлардан фойдаланишга ҳам улгуролмай қоляпмиз. Шундай экан, бу муборак ойни ғанимат билайлик. Ибодатга маҳкам туриб, унинг ҳар дақиқа ва ҳар сониясини эзгу ишларга  сарфлайлик. Аввалги ва кейинги гуноҳларимиз учун кўп истиғфор айтайлик ва гуноҳлардан пок ҳолда бу ойни чиройли кузатиб қўяйлик.

 Чунки, бу неъмат бир йилда бир марта берилади. Инсоннинг умри эса кафолатланмаган. Яна бу муборак ойда барча яхшиликлар ва эзгу амаллар имкониятларини ўз ичига қамраб олган Қадр кечаси ҳам бор. Қадр кечасида Қуръони Карим нозил бўла бошлаган. Ушбу муборак кечани бедор ўтказиш – инсон ўз тақдирини яшнатиш демакдир. Сабаби бу кечада фаришталар йил ҳисоботини қилиш ва инсонларнинг тақдирларини белгилаш учун ер юзига тушадилар. 

Бу кеча минг ойдан афзал ва яхшироқ эканлиги Аллоҳ Субҳона ва Таоло “Қадр” сурасининг учинчи оятида ўзи марҳамат қилади: «Қадр кечаси минг ойдан яхшидир». Бу башариятнинг сўзи эмас балки оламлар роббиси Аллоҳ таолонинг ҳақ сўзидир. Шундай экан, Қадр кечасида ғафлатда қолмай, уни умид билан бедор ўтказишга, кўп истиғфор айтиб, кўп дуо қилишга ҳаракат қилинг. Муборак ойда тутган рўзаларингизни ва қилган барча хайрли амалларингизни Аллоҳ Субҳона ва Таоло қабул айласин.

Муборак Рамазон

Гўзал сабру-тоқат сирин ўргатдинг,

Нафсни енгмоқ лаззатин тотдилар инсон.

Кўзлар ҳали кўрмаган қувонч кўрсатдинг,

Роббимнинг неъмати, азиз РАМАЗОН.

 

Хар бир дуо мустажоб бўлган кун эди,

Лаҳфул-маҳфуз ер юзига тушган он.

Раҳмон нурин зиёда қилган тун эди,

Роббимнинг неъмати, азиз РАМАЗОН.

 

Имони йўқ қалбга нурингни сочдинг,

Азозил ҳам занжирбанд ётади ҳамон.

Жаҳаннамни ёпиб, жаннатни очдинг,

Роббимнинг неъмати, азиз РАМАЗОН.

 

Ҳар йилда бир мени йўқлаб келарсан,

Келишинг аниқ-ку, қолишим гумон.

Келганингда йўқ бўлсам, эслаб қўярсан,

Роббимнинг неъмати, азиз РАМАЗОН.

Муҳриддин МИРЗАЕВ. Қорамурт қишлоғи, 2018-06-11, 10:23 620
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.