26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қадр кечасининг афзалликлари

Муборак Рамазон ойи­­нинг сўнгги ўн куни “дўзах­­­­­дан озод бўлиш” кунлари­дир. Рамазоннинг раҳмат ва мағфират кунларида қўлимиздан келганича ибо­­­­датлар ва хайру эҳ­сон­лар қилдик. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Қадр су­расининг 3-оятида шун­­­дай марҳамат қилади: “Қадр ке­часи минг ойдан ях­ши­­­роқ­дир”. Бу муборак ке­­­ча­­­­­­­нинг қадри улуғдир. 

Қадр сўзи икки хил маънода – қадри улуғ, иккинчиси, миқдор яъни бандаларнинг тақдирини бел­­­­­гилашдир. Биринчиси – Қуръо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ни Карим нозил бўла бош­­­­­­­­­­­­­­лаган ниҳоятда қадрли ке­­ча. Иккинчиси – Аллоҳ таоло то­­­­­­­­­­­монидан ушбу кечада Ўзи хоҳ­­­­­­­­лаган кишига ризқ-насиба белгиланиши ва бу ишлар тақ­симотини тадбир қилувчи фа­­ришталарга топшириш ке­часи. Ушбу кунлар ва кечаларни ға­ни­мат билишимиз жуда зарур. Ра­сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунида ибодатларга кўпроқ эътибор қилганликлари ҳақида кўп­лаб ҳадислар ривоят қи­линган. 

Жумладан, Оиша онамиз ай­­­­­­­­­­та­­­­­­дилар: “Рамазон ойининг охир­­­ги ўн куни бошланса, Ра­­­сул­­­­­­уллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва­­­­­­­­­­­­­­сал­­­­лам ибо­­­­датларга қаттиқ ки­­­­ри­шар­ди­­­лар, кечаларни бедор ўт­­­­ка­зар ва аҳлларини ҳам (ибодат учун) уйғотар эдилар”. Оиша она­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­миздан ривоят қилинади: Ра­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қадр ке­­­­­­­ча­­­­сини охирги ўн кунликнинг тоқ кунларидан қидиринглар!”. Қадр кечасининг ҳик­мати шуки, ин­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сонлар Рамазон ке­­чаларини ғафлатда ўтказиб юбор­­масдан, бугун Қадр кечаси бў­­­­ли­ши мум­кин, деган умид билан ке­­ча­ларни бедор ўтказишлари лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­­ҳи ва саллам бизларга қу­лай бўлиши учун охирги ўн кунни ва унинг ичида охирги етти кун­­­­­­­­­­­­­­­­­ни ҳамда унинг ичидан тоқ ке­чаларни тайин қилдилар. Аксар уламолар Қадр сурасини тафсир қилиб, Қадр кечаси 27-кеча эканлигига иттифоқ қилганлар. Чунки, бу сурада “лайлатул-қадр” сўзи уч марта такрорланган ҳамда 9 ҳарфдан иборат, жами 27 бўлади. Қадр сураси 30 сўздан иборат, шулардан “ҳия”, яъни “у кеча” сўзи 27-сўздир. Демак, Рамазоннинг 27-кечаси Қадр кечасидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу  ри­­­­­воят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қили­нади” (Муттафақун алайҳ). 

Ривоят қилинишича, бир куни Мусо алайҳис-салом Аллоҳ та­­­о­­­лога нидо қилиб: “Илоҳо, се­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг яқинлигингни билишни ис­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тайман”, – деди. Аллоҳ тао­­­­­­­ло: “Мен Қадр тунида уйғоқ бўл­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган­­­­­­­­­­­ларга яқиндирман”, – деди.Му­­­­­­­­­­со алайҳис-салом яна: “Ило­­­­­­­­­­­­ҳо, се­нинг раҳматингнинг ор­­­­­­­­­­­­­­зу­­­­­­­­­­си­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­даман”, – деди. Аллоҳ та­­­­­­оло: “Менинг раҳматим Қадр ке­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ча­­­­­сида мискинларга раҳм қил­­­­­­­­­ган­­­­ларгадир”, – деди. Мусо алай­­­­­­­­­­­­­ҳис-салом: “Илоҳо, сирот кўп­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ригидан яшиндек ўтишни ис­­­­­­­­­­­тай­­­­­­­ман”, деганларида, Ал­лоҳ тао­­­ло: “Қадр кечасида фа­қир­­­­­ларга са­­­­дақа берганларни ол­­­­­­динроқ ўт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­казаман”, – деди. 

Мусо алайҳис-салом нидо­­­­­­­ларини давом этиб: “Илоҳо, жаннат боғ­ларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман”, – деди. “Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Ме­­­­­­­­­­­­­­­­­­ни зикр этиш билан машғул бўл­ганлар жаннат боғларига са­зо­вор бўлишади”, – деди Аллоҳ. Мусо алайҳис-салом “Илоҳо, дў­­­­захдан нажот топишни ис­­­­тай­ман”, деганларида, Ал­­­­­­лоҳ таоло “Қадр кечасида ис­тиғ­­­­­­­­­форни кўп айтганлар дў­зах­­­­дан нажот то­­­­падилар”, – де­ди. 

Мусо алайҳис-салом яна ил­тижо қилиб: “Илоҳо, сенинг ро­зилигингни топишни истайман”, деганларида, Аллоҳ таоло: “Эй Мусо, Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракат нафл намоз ўқиганлар топадилар”, – деди (Зубдатул воъизин” китобидан). Шуни билингки, бу кечада келгуси бир йиллик тақдирингиз, ризқ, соғлик, мол-дунё, атрофдагилар билан муомала, илм, бахт-саодат, муваффақият, ютуқ, фарзандлар ўлчаб ёзиб қўйилади. Ўзингизга, аҳли оилангиз, яқин ва яхши кўрган кишиларингиз ҳаққига дуо қилишда бахиллик қилманг. Ҳар бир дуоингиз сўнгида фа­ришталар “Омийн! Сенга ҳам худди шундайи бўлсин”, – деб туришини ҳам унутманг. Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бў­лиши керак. Қадр кечанинг ва ундаги бедорлик, ибодат, на­моз, Қуръон тиловати ҳамда ил­тижо, дуолар фазлидан ўт­ган гу­ноҳларни кечиришидан умидвор бўлиши керак. Кўп­роқ дуолар қилиб, уларда жан­натмакон Ва­­­­­­­­­та­­­­­­­нимизнинг тарақ­қиёти, рав­нақи, юк­­­­­­салишини ва доимо тинч­лик хотиржамлик бўлишини сўраб қолишимиз зарур. 

Қадр кечаси 11 июнь, душанба куни кун ботгандан бошлаб то суб­ҳи содиқ киргунча давом эта­ди.

Илоҳо, барчаларимизни Лай­латул Қадр кечасининг файзу футуҳидан баҳраманд қилсин! 

Д. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-06-11, 10:32 137
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.