26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Савоб излаган йигитлар

Кейинги пайтда Сайрам туманида қишлоқ округларига бюджетдан маблағ ажратила бошлагач, маҳаллий аҳамиятга молик йўлларни таъмирлаш ва айниқса, йўлакчалар қуришга эътибор кучайди. Бироқ тўзиғи чиққан кўчаларни бир зумда соз ҳолатга келтириш осонмас. Бундай пайтда жамоатчиликнинг кўмагига эҳтиёж сезилади. Вазиятни яхши англаган Қорабулоқдаги Фурқат номли мактабни 1998  йилда битир­­ган бир гуруҳ собиқ синфдошлар ҳам юртдошлари учун хайрли ва савобли ишга қўл уришди. 

Гап шундаки, қишлоқнинг “Ишчи” да­ҳа­­­­­сидаги Маҳмуд бобо кўчаси серқатнов бў­либ, бу ўқувчиларнинг кунига мактабга бориб-келишида бирмунча қийинчилик туғди­рар­­­­­ди. Йўл чеккасига пиёдалар учун йўлакча жуда зарур эди. Синфдошлар сардори Азиз Адаҳамовни бу масала анчадан бери ўй­лантириб юргани боис, ўртоқларига ҳашар йўли билан йўлакча қуриб бериш таклифини ўртага ташлади. 

Бу воқеа ўтган йилнинг охирларида юз берган эди. Ниҳоят 31 нафар синфдош ўза­ро кенгашиб, керакли маблағни тўплашга киришишди. Халқимизда, “ҳолва деган билан оғиз чучимайди”, деган нақл бор. 

Аввалига осон кўринган иш бора- бора ўзига яраша муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Бу хусусда Азиздан сўраганимизда, андиша қилибми, индамай қўя қолди. Даст­аввал йўлакчага кетадиган маблағни пух­та ҳисоб-китоб қилиш, баъзи жойларни те­кислаш ёхуд кўмиш, ариқларга қувур ёт­қизиш, бетонларга тўсинлар ўрнатиш осон кечмади. Устига-устак шағал ва асфальтни пешма-пеш тўшаб туриш учун ишчи кучи ҳам зарур эди. Таъмирга кетадиган харажатларни ҳисоблаб чиқиш Д. Қўнаев номли коллеж бош ҳисобчиси Баҳром Толибжоновнинг зим­­масига тушди. Шу каби ишга ҳисса қўшган айрим саховатпеша инсонлар ва ай­ниқ­са, ”Юг­дорстрой” МЧБ  раҳбариятининг ҳам ўзи­га яраша хизматлари борлигини тилга олиш ўринлидир.

Шу кунларда, Маҳмуд бобо кўчасига йўлингиз тушиб қолса, йўловчилар учун ши­­­­­­­нам ва қулай йўлакчани кўриб, мамнун бўлишимиз турган гап. Равон асфальт йўлак­ча номларини кўрсатишни истамаган собиқ синфдошларнинг ҳамжиҳатлигидан гувоҳлик бериб тургандай, гўё. 

Зеро, бу беминнат қилинган залворли ишнинг савоби уларнинг умр дафтари варақларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилиши муқаррар. Кундаликда мактабга қатнаётган ўқувчилар, уларнинг ота-она­лари ва устоз­­­ларининг ёш йўлсозларга ёғдираётган ол­қиш-раҳмат­лари­ни эшитиб, шунга амин бўл­дик.

Суратларда:  олиҳиммат йигитлардан бир гуруҳи;  қизғин дамлар; равон йўлакча кўзни қувнатади

И. КАРИМОВ, 2018-06-11, 10:39 153
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.