26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янгиланиш, Астана, баркамол авлод

Ленгер шаҳридаги 9-сонли касб-ҳунар лицейида  Аста­­нанинг 20 йиллиги ва Элбошининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласига бағишланган уч­­рашув ўтди. Унда лицей талабалари тумандан етишиб чиққан спорт усталари ва чемпионлар билан учрашиб, давра суҳбати уюштирилди.

Тадбирни очган  Тўлебий туман ўзбек этнома­­даният бирлашмаси раиси Ўсмонали Қодиров  Президентнинг дас­турий мақоласига тўхталиб, лицей тарихи, бугунги ку­ни, унинг Қозоғистон Мус­­­­­та­­­қил­­­лигига қўшган ҳиссаси ҳа­қида гапириб берди. 

– Қозоғистон энг улуғ, энг муқаддас неъмат – Мус­­­та­қилликка эришгач, аввало, мамлакатнинг эртанги куни – истиқболи бўлган бола­­­­­лар­­­­­­­­нинг саломатлигини ях­­­ши­лаш, мустаҳкамлашга  жид­­­­­­­­­­­­­дий эътибор қаратди, – де­­ди у. – Хусусан, яқинда Дав­­­­­­лат раҳбари «Challenge Сен бошқа!» республика спорт ташаббусини қўл­­­лаб, Элбошимизнинг «You­­­Tu­­­­­­­­­­­­­­be»даги расмий кана­­лида қо­­­­­­­­­­­­­зо­­­­­ғистонликларга видео­­му­­­­­­­рожаати эълон қилинди. Пре­­­­­­­­­­­­зидент ташаббусининг мақ­­­­­­­­­­­­­­­сади – жамиятимизда соғлом тур­­­­муш тарзини қарор топ­­тириш. Акция доирасида мам­­­ла­катдаги спорт, маданият ва ОАВ соҳаларининг таниқли ва­­киллари иштирокида очиқ машғулотлар ўтказиш ре­­­­­­­­­­­­­­­­­жаланиб, Элбоши юрт­дош­­­­­­­­­­­­­­­­ларимизни спорт би­­лан шуғулланиш жис­­­мо­­­­ний куч ва соғликни яхши­­­­­­­­­­­­­лаб­­­­­­­гина қолмасдан, соғ­лом турмуш тарзини шакл­­­лан­­­­­тириш, ёшларда ўз куч ва имкониятларига бўлган ишончни мус­­­таҳкамлаб, мард­­­­лик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туй­ғуларини шакллантиришга чорлади. Нуфузли мусоба­қаларда Дав­латимиз бай­роғини баланд кўтариб, Қозо­ғистонни жаҳонга танитган спортчилар туманда кўплигини, уларнинг бир қис­мини ушбу таълим даргоҳи тайёрлаганини таъкидлаган Ў. Қодиров, сўзни лицей ди­рек­тори  Е. Қўйбеков, Сул­тонработ қишлоқ ўзбек этно­­маданият бирлашмаси раиси Анормат Ўсмонов, «Сул­тонработ» уму­мий ўр­та мак­табининг жис­­моний тар­­­­­­­бия ўқитувчиси Ту­­роббой Тожиев­­­­ларга берди. 

– Болалар спорти тарақ­қиёти юртимиз ёшлари камо­лотига хизмат қилмоқда, – деди Т. Тожиев, – Элбошимиз таъкидлаганларидай, ҳеч қан­дай бойлик, ҳукмронлик бахт­нинг ўрни­ни боса олмайди. Соғлом инсон – ҳамиша бах­тиёр инсондир. Соғ танда – соғ­лом ақл, бўлишини ис­тасангиз – спорт билан шуғул­ланиш ке­рак. Буни, яхшиси, ҳозирдан бошлаган маъқул. 

Спорт таълим-тарбия ти­зимининг узвий қисмига ай­лангани, бир пайтлар ҳат­то оддий ёзги спорт май­­дончалари йўқ, биргина коп­­ток билан таъминлаш амри­маҳол бўлган умум­таълим мактаблари бугун замонавий спорт жиҳозлари билан таъмин­ланган  кўркам спорт зал­лари, мажмуаларига эга экан­­­­­­лигини айтган А. Ўсмонов  спорт­чиларга бағишланган шеъри­ни ўқиб берди.  

Тадбирда бир гуруҳ спорт усталари ва нуфуз­ли спорт мусобақалари ғолибларига ҳомий – «Балмуздақ» МЧБнинг совғалари топширилди. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-06-11, 10:46 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.