26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яна бир ҳордиқ маскани

Вилоятимизда Астана шаҳрининг 20 йиллик шодиёнасига бағишланган кўплаб тадбирлар ўтказилиб, янги иншоотлар қад кўтармоқда. Чунончи, куни кеча вилоят ҳокими Ж. Туймебаев иштирокида “Бекет ботир” арбати очилди.

– Шимкент – элимиздаги Астана ва Алматидан кейинги энг йирик шаҳарнинг бири эканлиги барчамизга маълум. Шунингдек, қалъа ўз тарихида яшил шаҳар сифатида шаклланган. Бугун шаҳарни янада кўкаламзорлаштириб, чиройини очадиган дам олиш масканлари сонини ошириш мақсадида “Бекет ботир” арбати халқ эзгулиги учун фойдаланишга берилмоқда. Янги хиёбон шаҳарликларнинг ёз мавсумида соя-салқинда, тоза ҳавода кайфиятини кўтарадиган ҳордиқ масканига айлансин. Барчангизнинг оилангизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга файзу-барака тилайман!, – деди Жансейит Қансейитули.

Арбатнинг узунлиги тахминан бир чақирим. Бу ерга янги чироқлар ўрнатилиб, қулай ўриндиқлар қўйилган, 3600 квадрат метр майдон кўкаламзорлаштирилиб, 2000 квадрат метрда пиёдалар учун йўлаклар қилинган. Шунингдек, 700дан зиёд турли дарахт кўчатлари ҳамда 1000 туп атиргул экилган. 

Вилоят ҳокими шу куни 11 ва 12-кичик туманлар орқали ўтадиган Шимкент канали соҳилларини ободонлаштириш тадбирлари билан ҳам танишди. Минтақа раҳбари соҳа мутахассисларига узунлиги 20 чақиримдан иборат каналнинг кўп қаватли уйлар жойлашган соҳилини дам олиш масканига айлантиришни топширган эди. Бугунги кунда ушбу ишлар авжида.

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2018-06-11, 10:50 706
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.