26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
"Қыран" дуранг натижага эришди

Шимкентдаги “БИІК” спорт мажмуасида “Қыран” жамоаси  Бойқўнғир футболчилари билан куч синашди. Навбатдаги V тур ўйинларида иккала  жамоа ҳам ҳисобни оча олмади.

Шимкент жамоаси таркибида ўйнаган  ёш футболчилар бу масъул матчга ўз мухлисларини ғалаба билан қувон­тирамиз,  деган ниятда келишган  эди. Бироқ, қиранликлар ўйин давомида рақиблар дарвозасига бир неча марта ҳужумлар қилгани билан  қизилўрдалик дарвозабон Шинғис Танатқанов дарвозага коптокни ўтказмади.

Яшил майдонга шимкентликларни жамоа сардори Ғалимжан Ермурзаев бошлаб чиқди.

Футбол соҳасининг малакали мураб­бийлари Бақит Кушенов, Ауелбек Дер­бисбаев, Сергей Козюлин, Алитбек Еспенбетов мураббийлик қилаётган Шимкентнинг жамоаси йил сайин таж­рибасини орттирмоқда. Бу йил тузил­ганига олти йил бўлган "Шимкент" футбол клубининг директори Евгений Шкариннинг маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатимизнинг бир қатор кас­бий жамоаларида “Қыран» сафида тар­бияланган маҳаллий ўйинчиларнинг сафи кенгайган. Айтайлик, 2017 йилги футболдан Қозоғистон чемпионатида ўйин кўрсатган Қизилўрда «Қайсар» жамоасининг энг моҳир футболчиси Илияс Амирсейитов ҳам жанублик.  

Шунингдек, «Ордабасы» жамоасидаги фаол футболчилар қаторидаги Санат Жумаханов, «Атирау» жамоаси аъзоси Бекжан Абдирахман бироз йил бурун  «Қы­ран»нинг  номусини ҳимоя қилганлар, ҳозирги кунда футболдан Қозоғистон премьер лигаси жамоалари сафида тўп сурмоқдалар.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-05-25, 11:10 200
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.